Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилЎзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Ишланма юқори молекулали ўсимлик моддалари кимёси лабораторияси мутахассислари томонидан яратилган. Олинган плёнкалар ташқи кўриниши ва механик хусусиятлари жиҳатидан синтетик полиэтилен плёнкаларга ўхшаш, бироқ табиат учун хавфсиз ҳисобланади.
Олимлар таъкидлашича, ушбу материаллар тупроқ ва сув муҳитида осон парчаланади ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайди. Шу боис уларни пластик чиқиндилар ҳажмини камайтиришда муҳим ечим сифатида кўриш мумкин.
Биоплёнкалар озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида қўллаш учун ҳам истиқболли деб баҳоланмоқда. Маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида ишлаб чиқилгани, экологик хавфсизлиги ва инсон саломатлигига зарарсизлиги унинг амалий аҳамиятини оширади.
Мутахассислар фикрича, мазкур ишланма пластик чиқиндилар билан боғлиқ экологик муаммоларни камайтиришга хизмат қилиши, шунингдек, яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва барқарор келажакни таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин.
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил