Давр нафаси      Бош саҳифа

«Ҳужжат ишлаб чиқиш»дан «натижага эришиш»га ўтиш вақти етди

Мазкур давлат дастурлари ижросини молиялаштиришга жами 250,5 триллион сўм ажратилади ва 50,4 миллиард доллар маблағ жалб этилади.

«Ҳужжат ишлаб чиқиш»дан «натижага эришиш»га ўтиш вақти етди

Бу дастурлар давлатимиз раҳбарининг халқимиз ва Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар ва 2026 йил учун энг устувор ислоҳотларни қамраб олган. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида эса 337 та банддан иборат амалий чора-­тадбирлар режаси киритилган. Кеча Президент Шавкат Мирзиёевга мазкур дастурлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди.

Қайд этилганидек, мазкур лойиҳалар илғор хорижий тажриба асосида мутлақо янги ёндашув асосида ишлаб чиқилди. Уларда Президентимиз томонидан белгилаб берилган жорий йилдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва мақсадли кўрсаткичлари ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари белгиланмоқда.

Дастурларда «ҳужжат ишлаб чиқиш»дан «натижага эришиш» тамойилига ўтилмоқда. Ҳар бир ташаббусни амалга ошириш механизмлари ва йил якунига мўлжалланган ижро натижалари бўйича KPI белгиланган. Дастурлар тўғридан-тўғри амал қилиш механизмига эга ва айрим ташаббуслар бўйича алоҳида ҳужжат қабул қилишни талаб этмайди. Ҳар бир ислоҳотлар дастурининг ижроси учун шахсан жавобгар бўлган масъул раҳбар ва мувофиқлаштирувчи давлат ташкилоти белгиланмоқда.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури стратегиянинг 2026 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлари ижросини қамраб олган. 2026 йилда соҳалар кесимида энг муҳим 59 та, энг муҳим стратегик ислоҳотларни назарда тутувчи 12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳаларни ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди. Давлат дастури кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, 23 январь – 1 февраль кунлари оммавий ахборот воситалари ва интернет орқали кенг тарғиб қилинди. Лойиҳа билан 5 миллиондан зиёд фойдаланувчи танишиб, 22 мингдан зиёд фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.

Олий ўқув юртлари ва давлат идораларида 50 дан ортиқ муҳокама тадбирлари ўтказилиб, 10 мингга яқин талаба, профессор-ўқитувчилар ва давлат хизматчилари иштирок этди. Хориждаги ватандошлар билан ҳам алоҳида мулоқотлар ташкил этилиб, қатор қўшимча ташаббуслар билдирилди.

Таҳлиллар натижасида конструктив деб топилган 1000 га яқин таклиф саралаб олиниб, Давлат дастури лойиҳасига киритилди.

Жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш, ипотека ва электромобиль хариди учун кредит механизмларини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 30 фоизга етказиш, коррупцияга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқиш, жиноят ишлари бўйича судларда халқ вакиллари ҳайъати иштирокини йўлга қўйиш каби ташаббуслар қўллаб қувватланди.

Шунингдек, маҳалла маблағлари сарфи бўйича очиқ ҳисобдорликни кучайтириш, маҳаллаларда ички йўллар, пиёдалар ва велойўлакларни ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар яратиш, саноат зоналари ҳузурида касбий қайта тайёрлаш марказлари очиш, дарахт кесиш учун жавобгарликни қатъийлаштириш, энергия самарадорлиги бўйича KPI жорий этиш, утилизация ва қайта ишлаш занжирини йўлга қўйиш каби таклифлар қизиқарли деб топилди.

Бундан ташқари, АҚШ, Германия, Туркия, Франция, Канада, Корея, Япония, Швеция, Португалия ва Қозоғистонда ватандошлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилиб, 60 га яқин қўшимча таклифлар олинди.

Хориждаги ватандошлар нодавлат мактаблар фаолиятини ривожлантириш учун аниқ, барқарор ва шаффоф лицензиялаш ҳамда назорат механизмларини жорий этиш, амалиёт жараёнида ўқувчиларни йўналтирувчи корхона мутахассислари учун рағбатлантириш ва масъулият тизимини татбиқ қилиш, бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони бўйича хавф гуруҳларини аниқ белгилайдиган ягона рақамли скрининг тизимини жорий этиш, имтиёзли кредитларни ажратишда «натижага боғланган имтиёз» (performance-based subsidy) моделини, экспорт қилувчи корхоналар учун эса «Export-as-a-service» моделини жорий қилиш, яъни логистика, божхона, сертификатлаш, маркетинг ва тўлов масалаларини ягона оператор орқали комплекс хизмат сифатида тақдим этиш, адвокатлар учун электрон навбат олиш жараёни бўйича қўлланма ва видеойўриқномалар тайёрлаш каби таклифларни билдирган.

Дастурлар ижросини молиялаштиришга жами 250,5 триллион сўм ажратилиши ва 50,4 миллиард доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилган.

Давлат дастури ижроси бўйича Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатаси доимий мониторинг олиб боради, Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда ижрони муҳокама қилади, ҳар ярим йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот ҳамда ҳар ой Президентга ахборот киритиб борилади.

Ҳар бир ислоҳотлар дастури учун бириктирилган масъуллар ҳар чоракда ижро ҳолати юзасидан Президентга ахборот бериб боради. Бош вазир ислоҳотлар дастурларидаги ташаббусларнинг амалга оширилиши ва молиялаштирилишини мувофиқлаштириб, ижрони қатъий назоратга олиш учун масъул бўлади.

Давлатимиз раҳбари тақдимот қилинган лойиҳалар билан батафсил танишди, тегишли фармонни имзолаб, ислоҳотлар дастурлари ва «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» давлат дастурини тасдиқлади. Барча ислоҳот ва чора-тадбирлар, аввало, одамлар ҳаётида аниқ натижа бериши – янги иш ўринлари кўпайиши, даромадлар ўсиши ва аҳоли розилигида ўз аксини топиши зарурлиги қайд этилди.




Ўхшаш мақолалар

Чегара хавфсизлиги,  уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент  диққатида

Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида

🕔16:02, 21.05.2026 ✔72

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил
Экологик  Ташаббуслар халқаро ҳамкорлик муҳокамасида

Экологик Ташаббуслар халқаро ҳамкорлик муҳокамасида

🕔16:02, 21.05.2026 ✔72

БМТнинг Нью-Йоркдаги Ўрмонлар бўйича форуми 21-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов халқаро ташкилотлар ҳамда БМТнинг ихтисослашган тузилмалари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Батафсил
Қонун ижодкорлиги: Халқ  манфаати  ва ҳаётий ечимлар депутатлар диққат-марказида

Қонун ижодкорлиги: Халқ манфаати ва ҳаётий ечимлар депутатлар диққат-марказида

🕔09:14, 08.05.2026 ✔226

Қонунлар қанчалик ҳаётий ва бугунги кун талабларига мос бўлса, жамиятда уларнинг ижроси шунчалик тез ва самарали таъминланади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлис айнан мана шу жиҳатлари билан эътиборга молик бўлди. Парламент қуйи палатасидаги муҳокамалар одатдагидек қизғин, очиқ ва баҳс-мунозараларга бой кечди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Чегара хавфсизлиги,  уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент  диққатида

    Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.

    ✔ 72    🕔 16:02, 21.05.2026
  • Экологик  Ташаббуслар халқаро ҳамкорлик муҳокамасида

    Экологик Ташаббуслар халқаро ҳамкорлик муҳокамасида

    БМТнинг Нью-Йоркдаги Ўрмонлар бўйича форуми 21-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов халқаро ташкилотлар ҳамда БМТнинг ихтисослашган тузилмалари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

    ✔ 72    🕔 16:02, 21.05.2026
  • Қонун ижодкорлиги: Халқ  манфаати  ва ҳаётий ечимлар депутатлар диққат-марказида

    Қонун ижодкорлиги: Халқ манфаати ва ҳаётий ечимлар депутатлар диққат-марказида

    Қонунлар қанчалик ҳаётий ва бугунги кун талабларига мос бўлса, жамиятда уларнинг ижроси шунчалик тез ва самарали таъминланади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлис айнан мана шу жиҳатлари билан эътиборга молик бўлди. Парламент қуйи палатасидаги муҳокамалар одатдагидек қизғин, очиқ ва баҳс-мунозараларга бой кечди.

    ✔ 226    🕔 09:14, 08.05.2026
  • Ёшларимиз – яшил технологиялар  ихтирочиси

    Ёшларимиз – яшил технологиялар ихтирочиси

    Астана шаҳрида ўтказилган «ECO Startup Competition Central Asia» танлови инновацион экологик ечимларни илгари суриш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлди. Ўзбекистон жамоаларининг иштироки ва муваффақияти мамлакатнинг «яшил» технологиялар ва тадбиркорликни ривож­лантиришдаги юқори салоҳиятини тасдиқлади.

    ✔ 226    🕔 09:13, 08.05.2026
  • Ўзбекистон  Экологик партияси: Уйғоқлик ва масъулият билан  одамлар қалбига кириб бориш – доимий  вазифа

    Ўзбекистон Экологик партияси: Уйғоқлик ва масъулият билан одамлар қалбига кириб бориш – доимий вазифа

    Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш, шу билан бирга, партиянинг жамиятдаги нуфузини оширишга қаратилган тизимли ишларни амалга оширди.

    ✔ 308    🕔 16:52, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар