Давр нафаси      Бош саҳифа

Халқ билан юзма-юз: депутатлар ҳудудлардаги реал муаммолар ечимига эътибор қаратмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янгиланиш даврида ёшлар нафақат келажак эгалари, балки ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи, жамиятнинг энг фаол ва изланувчан қатлами сифатида намоён бўлмоқда.

Халқ билан юзма-юз:  депутатлар  ҳудудлардаги  реал муаммолар ечимига  эътибор қаратмоқда

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, навқирон авлоднинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ва уларнинг ижтимоий масъулияти мамлакат тараққиётининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Айни шу тамойиллар асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари билан бир қаторда, ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини кучайтириш масалалари диққат марказида бўлди.

Йиғилишда дастлаб фракция аъзоларининг жорий йил 26-28 февраль кунлари сайлов округларида амалга оширган ишлари якунлари атрофлича кўриб чиқилди. Депутатлар аҳоли билан бевосита юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, жойлардаги мавжуд муаммоларни ўргандилар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётий натижаларини таҳлил қилдилар. Хусусан, Экологик партия фракцияси аъзолари февраль ойининг сўнгги ҳафтасида 41 та маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, «маҳалла еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш борасидаги ишлар ҳолатини атрофлича кўздан кечирдилар.

Фракция раҳбари ўринбосари Ойбек Раҳимовнинг таъкидлашича, ушбу учрашувлар давомида жами 3 393 нафар фуқаро, жумладан 90 нафар тадбиркор билан мулоқот қилинди, шунингдек, 47 та ижтимоий соҳа объекти ва 30 та тадбиркорлик субъекти фаолияти ўрганилди. Сайловчилар билан суҳбатларда «Маҳаллани риволантириш ва жамиятни юксалтириш» йили давлат дастури ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилди.

Шу билан бирга, муҳокамалар жараёнида айрим ҳудудларда инфратузилма, ичимлик сув таъминоти, маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланиб, уларни тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгиланди.

Йиғилишнинг муҳим қисми сифатида Олий Мажлис Қонунчилик пала­таси ҳузуридаги Ёшлар парламенти Ўзбекис­тон Экологик партияси гуруҳи аъзоларининг ­2025 йилдаги
фаолияти ва 2026 йилдаги режалари ҳам муҳокама қилинди.

Ёшларнинг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, «яшил иқтисодиёт» ғояларини тарғиб қилиш, қонунчилик жараёнида ёшлар иштирокини кучайтириш ҳамда таълим муассасаларида тизимли экологик тарғибот ишларини йўлга қўйиш борасида партиямиздан Ёшлар парламенти аъзолари олдига аниқ вазифалар қўйилди. Якунда Ёшлар парламенти гуруҳининг иш режасини давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан мулоқотида белгиланган вазифалар асосида такомиллаштириш ва амалий механизмлар билан бойитиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фракция йиғилиши доирасида Ёшлар парламенти аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

– Бугунги кунда биз, ёшлар, жараёнларни шунчаки кузатувчи эмас, балки юртимизда кечаётган экологик ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси ва ташаббускори бўлишимиз шарт. Бугунги йиғилишда белгиланган устувор вазифалар, айниқса, «яшил иқтисодиёт» ғояларини маҳаллалар ва таълим муассасалари даражасида тарғиб қилиш биз учун катта масъулият юклайди. Бизнинг асосий мақсадимиз қонун ижодкорлиги жараёнида ёшларнинг овозини нафақат эшиттириш, балки аниқ таклифларимиз орқали амалий натижаларга эришишдир. Мамлакатимиз Президенти томонидан яратиб берилаётган имкониятлар бизни янада фаол бўлишга, экологик тоза келажакни ўз қўлимиз билан бунёд этишга ундайди, – дея таъкидлади Экологик партиядан Ёшлар парламенти аъзоси Моҳинурхон Эргаш.

Хулоса қилиб айтганда, фракция аъзоларининг сайлов округларидаги ўрганишлари шунчаки ҳисобот учун эмас, балки аҳолини қийнаётган реал муаммоларни юзага чиқариш ва уларга тизимли ечим топишга хизмат қилмоқда. Депутатларнинг маҳаллабай ишлаш тизими орқали ижтимоий соҳа ва инфратузилмадаги камчиликларни бевосита жойида таҳлил қилиши –ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини таъминлашда муҳим бўғин бўлиб қолмоқда. Белгиланган вазифаларнинг ижроси эса ҳудудларда экологик барқарорлик ва аҳоли турмуш фаровонлигини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔60

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔187

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔182

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар