Давр нафаси      Бош саҳифа

ҲАЁТНИНГ ГЎЗАЛ ҲАДЯСИ

Буни англаш, қадрига етишнинг ўзи катта бахт

Инсон учун яшашдан ортиқ олий қадрият йўқ. Жамики яратиқлар, инъому ҳадялар мана шу биргина сўз — тирикликнинг атрофида айланади. Аммо одамзодга тирикликнинг ўзи кифоя қилармикан?​

ҲАЁТНИНГ ГЎЗАЛ ҲАДЯСИ

Унинг қўли-ю тили тутқун бўлса, шаъни топталса, қадр нималигини билмаса, бундай яшамоқдан не наф?

Биринчи Президентимиз «Буюк шахсларни миллат қайғуси, халқ дарди яратади», деганди. Ислом Каримовнинг ўзи ҳам шундай инсон эди. Ўзбекистонни, халқимизни жонидан ортиқ яхши кўрарди. Шу боис ҳам халқимизнинг камситилишига қарши курашди, унинг ор-номусини, ғурурини тиклади.

Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган Конституциямизда инсон эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият этиб белгиланди. Ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун шиори ҳаётимизда ўз тасдиғини топаётир. Қаердаки қонунга амал қилинса, ўша ерда тартиб, демократия ва юксалиш бўлиши ҳам ҳақ гап. АҚШда фаолият кўрсатаётган Гэллап институти ижтимоий фикрни ўрганиш маркази «Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» бўйича 2015 йилда Ўзбекистон дунёдаги 141 давлат орасида 2-ўринни эгаллаганини эътироф этгани мамлакатимизда қонунлар инсон ҳаётининг ободлиги, турмуш даражасининг юксалиши учун хизмат қилаётганига ёрқин далилдир.

Тиббиёт, таълим, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳалардаги ислоҳотларга бир қур назар ташласак, Бош қомусимизнинг инсон ҳуқуқлари учун кафолат эканига амин бўламиз.

Юртимиздаги инсонпарварлик ва бағрикенглик, миллий қадриятларнинг амалдаги ифодаси амнистия актида яққол кўринади. Ҳар йили эълон қилинаётган амнистия актидан кўзланган мақсад — билиб-билмай жиноятга қўл урган шахсларни жазодан озод қилишгина эмас, балки улар туфайли жабр тортган оилалар ва шу оилаларнинг аъзолари, айниқса, ўсиб келаётган ўғил-қизларнинг келгуси тақдирини ҳамда уларнинг келажагини турли салбий таъсир ва жиддий синовлардан ҳимоя қилишдан ҳам иборатдир. Мустақиллигимизнинг 25 йили давомида амнистия тўғрисидаги қарорлар туфайли қанча-қанча оилаларга қувонч кирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазкур соҳадаги ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш каби устувор йўналишларни белгилаб берди.

Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлади, оналари соғлом миллат тарих саҳифасида қолади. Тиббий ислоҳотлар негизида «Соғлом она — соғлом бола» масаласи турибди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августда қабул қилинган қарори билан тасдиқланган «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги Низомга кўра, бўлажак келин-куёвлар бешта асосий хасталик — сил, тери-таносил, гиёҳвандлик, ОИВ касаллиги (ОИТС), руҳий касалликлар бўйича текширилади. Мутахассисларнинг фикрича, айни шу касалликлар бевосита наслга таъсир қилар экан.

Собиқ тузум даврида Ўзбекистон оналар ва болалар ўлими бўйича олдинги ўринларда тургани, республикамиз аҳолиси, энг ачинарлиси, болалар ўртасида оғир касалликлар кўпайиб кетганини тарих эслатиб туради.

Мустақиллик йилларида амалга оширилган хайрли ишлар самарасида сўнгги ўн йилликда туғма нуқсонли болалар сони 1,3 баробарга камайди.

Қизларни оммавий спортга жалб қилиш натижасида 2015 йилда уларнинг спорт билан шуғулланиши Фарғона вилоятида 47,6 фоизни, Наманган вилоятида 47,5, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 47,4 фоизни ташкил этгани соғлом она ва соғлом болаларнинг кўпайишидан хушхабар эмасми?! Ислом Каримовнинг «Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!» деган хитобининг тасдиғи — мана шулар. Маънавий етук, жисмоний тетик ёшлар Ватанимизга муносиб хизмат қилмоқда.

Бундай қараганда, бахтли бўлиш учун кўп нарса керак эмас. Мустақил бўлсанг, эл-юртга нафинг тегса, эзгу инсоний туйғулар билан яшасанг, ҳаётнинг гўзал ҳадяларидан баҳра олсанг... Буларнинг барчаси учун мамлакатимизда ҳамма шароит ва имконият яратилган. Демак, биз, Ўзбекистон халқи — бахтли халқмиз. Бу фақат менинг қалбимдан чиқаётган садо — фикр эмас, бутун элимиз, қолаверса, башарият садоси, эътирофидир...

Севара АЛИЖОНОВА

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар