Давр нафаси      Бош саҳифа

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Ана шу эзгу қадриятлар замирида сўнгги беш йилдан буён «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилиб, ҳар йили 200 миллион туп кўчат экиб келинмоқда.

Ўтган даврда 2 минг гектардан зиёд майдонда 942 та яшил боғ ва яшил жамоат парклари, 47 та массивда «Янги Ўзбекис­тон боғлари» барпо этилди. Республиканинг тоғ, чўл ва адир ҳудудларида 256 минг гектар ўрмон ташкил қилинди. Оролнинг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда яшил қопламали ҳимоя ўрмонзорлари яратилди. Шамол ва қум-чанг бўронлари зарарли таъсирининг олдини олиш мақсадида 33 та туманда 60 километрли «яшил белбоғ» ҳосил қилинди.

Ўтган йили Хўжайли, Янгибозор, Ғиждувон, Балиқчи ва Оҳангарон туманларида йилига 5,5 миллион туп манзарали дарахт кўчатлари етиштириш имконини берадиган замонавий кўчатхоналар ишга туширилди. Шунингдек, чўлланишни камайтириш мақсадида Хитой тажрибаси асосида жорий йил илк бор Арнасой, Қоракўл, Муборак, Кармана ва Нукус туманидаги 50 гектар майдонда сувсизликка чидамли галофит боғлари яратилди. Таъкидланганидек, бу ерда етиштирилган галофит уруғлари келгусида минглаб гектар ерларда шўрланишни камайтириш ва тупроқ унумдорлигини оширишга хизмат қилади.

Умуман, қисқа даврда республикада яшиллик даражаси 8 фоиздан 14,2 фоизга ошди. Ўтган ҳафта Президентимиз имзолаган янги фармонга мувофиқ, 2030 йилга қадар мамлакатимизда умумий яшиллик даражасини 30 фоизга, жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудудларни 10 квадрат метрга етказиш бўйича катта марра белгиланди.

Шу мақсадда Сурхондарёда 10 минг гектарда «яшил макон», Сирдарёда 84 километрли «яшил девор» барпо этилади. Қорақалпоғистонда 1 миллион гектар, Навоий ва Бухорода 300 минг гектардан, Хоразмда 85 минг гектар чўл ҳудудида янги ўрмонзорлар яратилади. Шунингдек, вилоят ҳокимларининг ҳар бири камида 100 гектар майдонда ботаника ва дендрология боғлари, 20 тадан соя-салқин сайр кўчалари ташкил қилишга масъул бўлади.

Экология ва аҳоли саломатлиги энг долзарб масалага айланиб бораётган ҳозирги шароитда ҳудудга мос дарахт турларини танлаш ва экишда Халқаро молекуляр аллергология марказининг тавсиялари ҳам муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Жорий йилдан ҳар бир ҳудудда «яшил» техникумлар фаолияти йўлга қўйилиб, дуал таълим асосида йилига 10 минг нафар мутахассис тайёрлаш бошланади. Ботаника ва дендрология боғлари ушбу техникум ўқувчилари учун амалиёт базасига, илмий ходимлар учун эса тадқиқот майдонига айланади.

Президентимиз ҳудудларда яшил боғлар яратиш бўйича аҳоли ва депутатлар иштирокини янада кенгайтиришни таклиф қилди. Илгари «Менинг боғим» дастури доирасида ҳар бир лойиҳага бюджетдан 250 миллион сўмгача маблағ берилган бўлса, энди бу миқдор 400 миллион сўмга оширилади. Ҳар бир яшил боғ ва жамоат парки учун аҳоли ўзи танлаган, яшаш ҳудудларига яқин ва энг муҳими, сув таъминоти мавжуд жойлардан 1 гектаргача ер ажратилади. Бу йилги мавсумдан Қонунчилик палатасининг ҳар бир депутатига ҳам ўз округида яшил ҳудуд ва яшил боғ яратиши учун 412 миллион сўмдан маблағ берилади.

Давлатимиз раҳбари халқимизда «Яхшидан боғ қолади», «Бир кўчат – минг барака», «Фарзанд кўрсанг, тўй қилсанг, дарахт эк» деган ҳикматли сўзлар бежиз айтилмаганини таъкидлади. Бу каби миллий қадриятларнинг аҳамияти бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан Президентимиз маҳалла раислари, отахон ва онахонларимиз, хотин-қизлар вакиллари ҳамда барча фаолларни жойларда миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятларни янада кенгроқ тарғиб қилишга, клублар ва жамоалар ташкил этиб, ҳар бир кўча, хонадон, йўл бўйларига ниҳол ва гуллар, қир-адирларга дарахт ва буталар экишда бош бўлишга чақирди.

Пойтахтимизда 108 гектар майдонда Миллий дендрология боғи ташкил қилинмоқда. Бу ердаги «Яшил» университет ҳудудида «Илм – лойиҳа – амалиёт» занжири асосида барпо этилаётган «in-vitro» лабораторияси, Доривор ўсимликлар ҳамда Уруғчилик ва селекция марказлари ҳам шу йилнинг ўзида ишга туширилади.

Президентимиз тадбирда иштирок этаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен, форум Котибияти директори Жулет Биао, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари ҳамда барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.

Тадбир якунида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокчилар билан биргаликда Миллий дендрология боғининг илк 5 гектар майдонида манзарали кўчатлар экди. Бу билан бир вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида 21 мингга яқин юртдошимиз яна 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат ўтқазди.




Ўхшаш мақолалар

Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔29

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔68

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

🕔11:04, 24.03.2026 ✔97

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 29    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 68    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 97    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 85    🕔 10:58, 24.03.2026
  • Депутатлар олдига сайловчилар қўйган  40 та масала

    Депутатлар олдига сайловчилар қўйган 40 та масала

    Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Рег­ламентига мувофиқ, 2026 йил 26 – 28 февраль кунлари Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ҳам сайлов округларида сайловчилари билан навбатдаги учрашувларини ўтказди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари бўйлаб Экофракциянинг 13 нафар аъзоси аҳоли билан мулоқот қилишди.

    ✔ 197    🕔 14:48, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар