Давр нафаси      Бош саҳифа

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Депутатлар томонидан муҳокама қилинган ўзгаришлар ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлашдан тортиб, бозордаги маҳсулотлар сифати ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишгача бўлган долзарб масалаларни қамраб олди.

Ватан посбони бўлиш бу – йиллаб оиладан узоқда, иссиқ-совуқ демай, гоҳида саҳрода, гоҳида тоғда сергак туриш демак. Доимий кўчиб юришлар, болаларининг туғилган кунида ҳам хизматда бўлиш... Бу заҳматнинг роҳати ҳам бўлиши керак-да, тўғрими?

Ялпи мажлисда биринчи ўқишда қабул қилинган янги қонун лойиҳаси ҳарбийларимизнинг ана шу фидокорона хизматлари муносиб қадрланишини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаяпти. Энди ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш тизими тубдан такомиллашади.

 

Мана асосий «бонус»лар:

– 75% дан 100% га: ҳарбий хизматда 30 йилдан ортиқ хизмат қилганлар учун пенсиянинг базавий миқдорини белгилашда иш ҳақининг ҳисобга олинадиган миқдори тўлиқ 100 фоизга оширилмоқда (илгари 75% эди);

– 10 дан 12 га: пенсия тайинлашда асос бўладиган БҲМ 10 баробардан 12 баробарга кўтарилмоқда;

– алоҳида қонун: ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун пенсия таъминоти энди алоҳида, мустаҳкам қонун билан тартибга солинади.

 

Бозордаги «қўлбола» ва хавфли товарларга чек қўйилади

Бирор буюм сотиб олаётганда – хоҳ у дазмол бўлсин, хоҳ болалар ўйинчоғи – «ишқилиб, сифатли чиқсин-да, хавфли бўлмасин» деб хавотирлансангиз керак.

Депутатларимиз «Маҳсулотларнинг умумий хавфсизлиги тўғрисида»ги муҳим қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди.

Мазкур қонун қабул қилинса, биз учун нима ўзгаради?

«Сотдим – қутулдим» эмас, энди жавоб бериш керак бўлади. Ишлаб чиқарувчи ҳам, четдан олиб келувчи (импортёр) ҳам, дўконда сотувчиям энди маҳсулотнинг хавфсизлиги учун шахсан масъул. Товарнинг ҳужжати жойида бўлиши ва махсус тамғаси (маркировкаси) бўлиши шарт.

Янги қонун лойиҳасида маҳсулотни текшираётганда унинг айниқса ёш болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун хавфсиз эканлигига алоҳида урғу берилади. Энди «болалар учун» деб сотилаётган ҳар қандай буюмнинг талаби жуда қаттиқ бўлади.

Қонун лойиҳаси Жаҳон савдо ташкилоти талаб­лари асосида тайёрланган. Бу дегани, бозоримизга сифатсиз, «арзон бўлса бўлди» деган хавфли маҳсулотлар кириши қийинлашади. Маҳсулот конструкциясига эмас, унинг хавфсизлиги ва натижасига қаралади.

Мақсад – бозорни тартибга солиш, ҳалол тадбиркорни қўллаш ва энг муҳими, сиз-у бизни – истеъмолчини ҳимоя қилиш. Стандартга мос эмасми, демак унга бозорда ўрин йўқ!

 

«Лайк» ва «репост» учун жавобгарлик

Ҳозирги талатўп дунёда турли ғаразли кучлар тинмаяпти. Уларнинг асосий нишони – интернетда кўп вақт ўтказадиган, ҳали оқ-қорани танимаган ёшлар.

Ялпи мажлисда муҳокама қилинган қонун лойи­ҳасига кўра, энди «лайк» ва «репост» учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Интернетда нимани кўряпсиз, нимани телефонингизга сақлаб оляпсиз ёки кимга «переслать» қиляпсиз – бунга жуда эҳтиёт бўлинг. Жиноят ва Маъмурий кодексларга ўзгартириш киритиляпти: энди жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш учун жазо анча қаттиқ бўлади.

Янги қонунда экстремизм ҳақида ўз вақтида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тизими мустаҳкамланяпти.

Илгари бирор шубҳали гуруҳни тақиқлаш учун анча вақт ва ҳужжатбозлик керак бўлган бўлса, энди бунинг аниқ ва тезкор ҳуқуқий тартиби белгиланмоқда. Бу – зарарли ғоялар илдиз отмасдан олдин уни қирқиш демакдир.

Ўзгаришлар нафақат жазони кучайтиради, балки профилактикага ҳам урғу беради. Таълим тизими, ёшлар сиёсати ва ҳатто аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳаларида ҳам экстремизмга қарши «иммунитет» ҳосил қилиш чоралари кўрилади.

 

Ёрлиқдаги ёлғон қимматга тушади

Бозорда ҳаммамиз камида бир марта бўлсаям зўр, оргинал нарса олдим деб, алданганмиз.

Депутатлар муҳокамасига ҳавола этилган маҳсулотларнинг сифати, ўлчови ва лаборатория текширувларини дунё стандартларига (ЖСТ талабларига) мослаштирадиган муҳим қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Хўш, қандай ўзгариш бўлади? Агар ишлаб чиқарувчи ё импортчи маҳсулот устига «шакарсиз», «табиий» ёки «фалон витамин бор» деб ёлғон ёзса ва бу исботланса – катта миқдорда жаримага тортилади.

Ўлчовда адолат қатъий бўлади. Тарозидан уриш фақат бозордаги қассобга тегишли эмас. Заводлардаги ўлчов асбоблари, ёнилғи қуйиш шоҳобчаларидаги колонкалар ва ҳисоблагичлар энди халқаро тизимда (калибрлаш орқали) текширилади.

Ҳозир баъзи лабораториялар маҳсулотни кўрмасдан ҳам «сифатли» деб муҳр босиб бериши сир эмас. Янги қонун билан лабораториялар ишлаб чиқарувчидан мустақил бўлади. Сертификат сотган ёки сифатсиз молга «яхши» деб хулоса берган валломат ҳам боши билан жавоб беради.

 

Зўравонларнинг баҳридан ўтмаймиз

Аёл ва болага қўл кўтарган, уларга тазйиқ ўтказганлар ҳақидаги хабарни ўқиганда, ичимиздан нимадир узилади.

Лекин, энг алам қиладигани – гўёки у ерда фариштага айланиб қолгандай қараб, ўша одамнинг қамоқхонадаги «намунали хулқи» сабаб, манзил колонияга ё озодликка ирғиб чиқиб кетиши эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қабул қилинган қонун айнан мана шу «тизимли бўшлиқлар»ни ёпишга қаратилган.

Эндиликда жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазони ўташ даврида ҳеч қандай енгилликлар берилмайди. Яъни, жиноятчи «намунали хулқ-атвори учун» муддатидан олдин шартли озод қилинмайди. Тайинланган жазо тўлиқ ва ўзгаришсиз ижро этилади.

Жинсий дахлсизликка қарши жиноятларни тергов қилиш жараёнида назорат кучайтирилади. Бу тергов босқичида йўл қўйилиши мумкин бўлган суиистеъмолчилик ёки эътиборсизлик ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Вояга етмаганлар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кескин чоралари белгиланяпти. Бунда асосий урғу жиноятчининг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жазони муқаррар қилишга қаратилгандир.




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔20

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔130

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔160

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 20    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 130    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 160    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 189    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 179    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар