Табиат      Бош саҳифа

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Бу эзгу ташаббус атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, ҳаво сифатини яхшилаш ва иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, энг асосийси, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сўнгги вақтларда экилаётган дарахт турлари орасида павловния алоҳида эътиборга тушмоқда. У ўзининг тез ўсиши, юқори самарадорлиги ва экологик фойдали хусусиятлари билан ажралиб туради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, павловния барглари жуда катта бўлиб, фотосинтез жараёнини жадаллаштиради. Натижада, у атмосферадан катта миқдорда карбонат ангидридни ютиб, кўп ҳажмда кислород ишлаб чиқаради. Шу жиҳатдан у оддий дарахтларга нисбатан анча самарали ҳисобланади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати – павловниянинг тез ўсиши. Қулай шароитда у бир йилда бир неча метргача ўсиши мумкин. Бу эса қисқа вақт ичида кўкаламзор ҳудудларни барпо этиш имконини беради. Шунингдек, ушбу дарахт юқори ҳароратга чидамлилиги билан ҳам ажралиб туради. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ҳам ўз ўсиш хусусиятини сақлаб қолади. Тупроққа нисбатан талабчан эмаслиги уни турли ҳудудларда экиш имконини кенгайтиради.

Бундан ташқари, павловния дарахтининг энг асосий устунлиги унинг барг тузилиши билан боғлиқ. Унинг барглари жуда кенг бўлиб, айрим ҳолларда диаметри 70-80 сантиметргача етади.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир гектар майдонга экилган павловния дарахтлари бир йил давомида ўртача 28-32 тонна карбонат ангидридни ютиб, 20-24 тонна соф кислород ишлаб чиқариш хусусиятига эгадир. Бу кўрсаткич оддий дарахт турларига нисбатан 6-10 баравар юқори дегани. Шу маънода, битта павловния дарахти ўз самарадорлиги жиҳатидан ўнга яқин анъанавий дарахтнинг ўрнини боса олади, дейиш мумкин.

Қолаверса, павловния нафақат кислород ишлаб чиқарувчи дарахт, балки самарали табиий фильтр ҳамдир. Унинг барглари юзасидаги майда тукчалар ҳаводаги чанг заррачалари ва зарарли моддаларни ўзига ёпиштириб олади. Шу сабабли у айниқса йирик шаҳарлар ва саноат ҳудудларида «яшил қалқон» вазифасини бажаради.

Бугунги кунда шаҳарларда кузатилаётган чанг бўронлари, ҳавонинг ифлосланиши каби муаммоларни юмшатишда павловния дарахти катта аҳамият касб этади. У жонли тўсиқ сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда самарали восита бўла олади.

Павловниянинг яна бир муҳим жиҳати  унинг асаларичилик учун фойдали эканидир. У баҳор фаслида қийғос гуллаб, асаларилар учун сернектар манбага айланади. Ундан олинадиган асал нафақат хуштаъм, балки шифобахш хусусиятлари билан ҳам қадрланади.

Бундан ташқари, павловния ёғочи енгил, бироқ мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. У мебель саноатида, қурилишда ва турли хўжалик эҳтиёжлари учун кенг қўлланилади. Энг муҳими, дарахт кесилгандан кейин унинг илдизидан яна янги новдалар ўсиб чиқади. Бу эса қайта экиш заруратини камайтиради ва иқтисодий жиҳатдан тежамкорликни таъминлайди.

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгаришлари, ҳаво ифлосланиши ва табиий ресурс­лар танқислиги шароитида павловния каби «ақлли» ва самарадор дарахт турларини кенгайтириш стратегик аҳамиятга эга. У  атроф-муҳитни соғломлаштиради, иқтисодий манфаат келтиради.

Ҳар бир экилаётган павловния кўчати, бу нафақат дарахт, балки тоза ҳаво, барқарор иқлим ва фаровон келажакка қўйилган мустаҳкам қадамдир. Юртимизни яшил маконга айлантириш йўлида павловния ишончли табиий ҳамкор сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.

 

Шаҳноза КУЛМАТОВА




Ўхшаш мақолалар

Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

🕔10:27, 10.09.2026 ✔12

Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

Батафсил
«Green University»да  инновацион лаборатория

«Green University»да инновацион лаборатория

🕔10:19, 10.09.2026 ✔17

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

🕔10:17, 10.09.2026 ✔14

Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

    Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

    Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

    ✔ 12    🕔 10:27, 10.09.2026
  • «Green University»да  инновацион лаборатория

    «Green University»да инновацион лаборатория

    Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

    ✔ 17    🕔 10:19, 10.09.2026
  • Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

    Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

    Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

    ✔ 14    🕔 10:17, 10.09.2026
  • Ер ости  «интернети»  ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Ер ости «интернети» ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Табиатда биз кўраётган ҳар бир дарахт, ўсимлик ёки ҳайвон ортида кўзга кўринмайдиган улкан биологик тизим мавжуд. Тупроқнинг бир сиқимида ҳам миллионлаб микроорганизмлар яшайди. Уларнинг орасида қўзиқоринлар алоҳида ўрин тутади. Қўзиқоринлар табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари, табиий қайта ишлаш «заводи» ва келажакнинг экологик технологияси ҳисоб­ланади.

    ✔ 19    🕔 10:16, 10.09.2026
  • Сунъий  дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Сунъий дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Ландшафтлар уйғунлиги ортидаги илмий ҳақиқатлар

    ✔ 15    🕔 10:13, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар