Экоолам      Бош саҳифа

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Сув ресурсларининг тарқалиш ва меъёр ўзгариши, атроф-муҳит, айниқса ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, биохилма-хилликнинг қисқариши ҳамда табиий ресурс­ларнинг камайиши инсоният тараққиётига, қулай атроф-муҳитда яшашига ва саломатлигига жиддий таҳдид солмоқда.

Дунё ҳамжамиятига кўра, экологик муаммоларни бартараф этишда фақатгина давлатнинг ўзи томонидан амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар етарли эмас. Бу жараёнда аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, жамоатчилик фаоллигини ошириш ва турли институтлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳим хисобланади.

Бу ҳолатлар эса жамиятда экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтиришни стратегик вазифага айлантирди.

Ҳозирги кунда экологик маданиятни шакллантириш фақат таълим тизими доирасида эмас, балки кенг ижтимоий ҳамкорлик асосида амалга оширилиши талаб этилмоқда. Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари бу жараёнда ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи субъектлар сифатида намоён бўлади.

Ўзбекистон шароитида ҳам экологик маданиятни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Шу билан бирга, мазкур жараёнда институционал ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш долзарб илмий ва амалий аҳамият касб этади. Таъкидлаб ўтиш керакки, мамлакатимизни ҳар жиҳатдан барқарор ривожлантириш борасида қабул қилинаётган узоқ муддатли стратегияларда энг муҳим устивор йўналишлардан бири этиб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муозанатни таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш белгилаб олинган. Бу экология соҳасидаги ислоҳотлар давлат сиёсати даражасида амалга оширилаётганидан далолатдир.

Биргина мисол. 2025 йил 15 майда Ўзбекистон Президентининг қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди. Мазкур қарор билан аҳоли экологик маданиятини юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ушбу йўналишда давлат органларининг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг фуқаролар экологик билимларини оширишга қаратилган ташаббуслари фаол қўллаб-қувватланганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бугунги кунда ушбу концепцияда белгиланган ҳар бир вазифанинг ижроси кенг миқёсда таъминланишига эришилмоқда.

Аҳолининг экологик маданиятини ошириш жараёнида давлат марказий ва ҳал қилувчи субъект ҳисобланади. Чунки айнан давлат жамият тараққиётининг стратегик йўналишларини белгилайди, ҳуқуқий-меъёрий базани шакллантиради ва барча ижтимоий институтлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Экологик соҳада ҳам давлатнинг иштироки тизимли, узвий ва узоқ муддатли характерга эга бўлиши лозим. Аввало, давлатнинг энг муҳим вазифаси – экологик сиёсатни шакллантириш. Бу сиёсат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган бўлади. Самарали экологик сиёсат эса пухта ишлаб чиқилган қонунчилик базасига таянади. Шу маънода, давлат экологик қонунлар, кодекслар ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш орқали жамиятда экологик тартиб-интизомни таъминлайди.

Иккинчидан, давлат экологик таълим ва тарбия тизимини ривож­лантириш орқали аҳолининг экологик маданиятини шакллантиради. Мактабгача таълим ташкилотларидан тортиб олий таълимгача бўлган барча босқичларда экологик билим бериш тизими жорий этилади. Бу орқали ёш авлодда табиатга нисбатан масъулиятли муносабат шакллантирилади.

Учинчидан, давлат атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган дас­тур, миллий ва умуммиллий лойиҳаларни амалга оширади. «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш стратегиялари, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш каби ташаббуслар давлат иштирокида ҳаётга тадбиқ этилади. Бу жараёнда давлат молиявий ресурсларни жалб этади ва уларни самарали тақсимлайди.

Тўртинчидан, давлат жамоатчилик хабардорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Оммавий ахборот воситалари, интернет платформалар ва ижтимоий тармоқларда ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланиши ҳисобига фуқароларнинг экологик қарорлар қабул қилишда иштироки кенгаяди.

Бешинчидан, давлат назорат ва мониторинг функциясини амалга оширади. Атроф-муҳит ҳолатини доимий кузатиб бориш, экологик стандартларга риоя этилишини таъминлаш ва қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан тегишли чоралар кўриш давлатнинг муҳим вазифаларидан биридир. Самарали назорат тизими экологик хавфларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни муттасил ривожлантириб бориш муҳим ҳисобланади. Бу грантлар ажратиш, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик назоратни доимий рағбатлантириш орқали амалга оширилади.

Давлатнинг жамиятда экологик маданиятни шакллантириш ва уни амалга оширишдаги фаолияти қуйидаги устувор йўналишларда намоён бўлади:

– мустаҳкам ва самарали экологик қонунчилик шакиллантириш;

– экологик таълимни барча босқичларда интеграция қилиш;

– атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган миллий дастурларни амалга ошириш;

– атроф-муҳит ҳақида жамоатчилик учун очиқ ва шаффоф ахборот тизимини яратиш.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар эса бу жараёнда жамоатчиликни ҳаракатга келтирувчи самарали куч ҳисобланади. Улар аҳолида экологик маданиятни шакллантиришда ўзига хос «кўприк» вазифасини бажаради. Давлат сиёсатини тўлдирувчи, кенг жамоатчиликка етказиш ва аҳолининг фикрини давлат органларига олиб чиқишда муҳим роль ўйнайди.

Айнан ушбу институтлар орқали экологик ғоялар жамиятнинг энг қуйи қатламларигача етиб боради ва кундалик ҳаёт тарзига айланади. Аҳолининг турли қатламларини доимий равишда экологик фаолликка жалб қилиб боради. Инновацион ва амалий ёндашувларни жорий этади. Халқаро тажрибаларни миллий амалиётга мослаштиради. Расмий тизимдан ташқари, ноанъанавий ва интерактив усуллардан фойдаланиб, аҳолининг турли қатламларига таъсир кўрсатади. Айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, маҳаллий жамоалар билан ишлашда уларнинг имкониятлари ниҳоятда кенгдир.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар давлат ва жамият ўртасидаги ижтимоий шериклик асосида жамоатчилик фик­рини шакллантиради ва аҳолининг экологик муаммоларга оид талаб ва таклифларини давлат органларига самарали тарзда етказади. Шу орқали экологик қарорлар қабул қилиш жараёнларида жамоатчилик иштирокини таъминлайди.

Фуқаролик жамияти институтлари эса қуйи бўғинлардаги яна бир таъсирчан механизм ҳисобланади. Айниқса, маҳалла ва ташаббускор гуруҳлар экологик маданиятни шакллантиришда энг яқин ва таъсирчан бўғиндир. Улар аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, экологик муаммоларни жойида аниқлайди ва ҳал этишда жамоавий ҳаракатни ташкил этади.

Мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш давлат ва нодавлат секторларининг интеграциялашган ҳамкорлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Айниқса экологик маданиятни оширишдаги энг муҳим омил бу – давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорликдир. Бундай ҳамкорлик ресурс имкониятларни бирлаштиради. Ташаб­бусларнинг қамровини янада кенгайтиради. Экологик сиёсат самарадорлигини оширади.

Бир сўз билан айтганда, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари экологик маданиятни оширишда давлатнинг ишончли ҳамкоридир. Уларнинг фаоллиги жамиятда экологик тафаккур, масъулият ва фаол фуқаролик позициясини шакл­лантиради. Шунинг учун уларни қўллаб-қувватлаш, институционал салоҳиятини янада ошириш ва давлат билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш экологик барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир.

Зотан, аҳолининг экологик маданиятини ошириш – бу фақат бир соҳанинг эмас, балки бутун жамиятнинг умумий вазифаси. Давлатнинг стратегик сиёсати, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташаббускорлиги ва фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштироки ўзаро уйғунлашган тақдирдагина юқори самара беради. Шундай экан, экологик маданиятни юксалтириш миллий тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қараш, барча субъектлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔14

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔32

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔29

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 14    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 32    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 27    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 61    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар