Астана шаҳрида ўтказилган «ECO Startup Competition Central Asia» танлови инновацион экологик ечимларни илгари суриш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлди. Ўзбекистон жамоаларининг иштироки ва муваффақияти мамлакатнинг «яшил» технологиялар ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги юқори салоҳиятини тасдиқлади.
Ёшларимиз сув ресурсларини бошқаришдан тортиб чиқиндиларни камайтириш ва айланма иқтисодиёт тамойилларини жорий этишгача бўлган кенг кўламли ечимларни намойиш этди. Жумладан, Эъзозбек Озодов томонидан ишлаб чиқилган «Defuse-IT» лойиҳаси сувни тозалаш ва мониторинг қилишга мўлжалланган интеллектуал мобил тизим ҳисобланади. Ушбу ечим замонавий сенсорлар, сунъий интеллект ва автоматлаштирилган бошқарувга асосланган. Тизим реал вақт режимида сувнинг физик-кимёвий кўрсаткичларини таҳлил қилиш, ифлосланиш даражасини аниқлаш ва фильтрлаш жараёнини автоматик тартибга солиш имконини беради. Технология сув ресурслари танқис бўлган ҳудудларда, қишлоқ хўжалигида ҳамда фавқулодда вазиятларда қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, энергия тежамкорлиги, мобиллиги ва хорижий аналогларга нисбатан арзонлиги билан ажралиб туради.
Ҳожиакбар Носиров томонидан ишлаб чиқилган «Sirly» лойиҳаси озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш ва масъулиятли истеъмол маданиятини ривожлантиришга қаратилган. Рақамли платформа умумий овқатланиш корхоналарига кун якунида сотилмай қолган, аммо сифатли маҳсулотларни «Surprise Bag» форматида арзон нархда сотиш имконини беради. Бу эса органик чиқиндилар ҳажмини камайтириш, метан чиқиндиларини қисқартириш ҳамда аҳолида экологик онгни шакллантиришга хизмат қилади.
Ойдин Пўлатова томонидан ишлаб чиқилган «Organic Living» лойиҳаси маиший тозалаш воситалари учун қайта тўлдириш тизимини жорий этишни таклиф қилади. Лойиҳа кўп марталик ечимлар ва махсус таблеткалар ёрдамида тозалаш воситаларини тайёрлаш орқали пластик қадоқлардан фойдаланишни минималлаштиришга қаратилган. Шу тариқа, стартап пластик чиқиндиларни камайтириш ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларини илгари суришга ҳисса қўшади.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔115
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔114
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔111
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил