2026 йил 1 июль кунги Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи бир қатор қонун ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Шулардан бири «Тошкент халқаро Молия маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Келишув комиссиясининг хулосаси кўриб чиқилди.
Мазкур Конституциявий Қонунда Тошкент халқаро Молия марказининг ҳуқуқий мақоми, фаолият тамойиллари, бошқарув тизими, ваколатлари ва марказ ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режим белгиланган.
Шунингдек, Марказ ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, мазкур Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига зид бўлмаган ҳолда Англия ва Уэлс ҳуқуқининг принциплари, қонунчилиги ва суд прецедентлари амал қилишига оид қоидалар ўз аксини топган.
Бундан ташқари Марказ маъмурияти, Тошкент молиявий хизматлар бошқармаси ва Тошкент халқаро тижорат судининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланган. Шунингдек, марказ ҳудудида солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилиши белгиланган.
Таъкидланганидек, Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 13 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Конституциявий Қонуннинг айрим нормаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилиб, рад этилган эди. Хусусан, Тошкент халқаро тижорат суди судьяларига қўйилаётган талабларни қайта кўриб чиқиш, Тошкент халқаро тижорат судининг ҳар қандай халқаро арбитражга оид ишни, маъмурий-ҳуқуқий низоларни кўриш каби айрим ваколатларини аниқлаштириш лозимлигига эътибор қаратилиб, Қонунни такомиллаштириш юзасидан қарор қабул қилинган эди.
Мажлисда қайд этилганидек, қонун юзасидан Сенат томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар Келишув комиссияси томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилиб, Конституциявий Қонун нормалари янада такомиллаштирилди. Хусусан, Тошкент халқаро тижорат судининг ваколатлари, судьяларга қўйиладиган талаблар, халқаро арбитраж ишларини кўриш тартиби ҳамда марказ ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимга оид қоидалар аниқлаштирилди.
Депутатлар Конституциявий Қонуннинг такомиллаштирилган таҳрири мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва замонавий молиявий хизматлар экотизимини шакллантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлишини таъкидладилар.
Муҳокамалар якунида қонун лойиҳасининг Келишув комиссияси томонидан такомиллаштирилган таҳрири юзасидан келишувга эришилди.
Қуйи палатанинг ялпи мажлисида, шунингдек, «Давлат ветеринария назорати такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳасида «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунга ветеринария соҳасидаги асосий принципларни белгилашга, Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг ветеринария соҳасига оид ваколатларини аниқлаштиришга, давлат, идоравий, ишлаб чиқаришдаги ва хусусий ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.
Депутатлар қонун лойиҳасини маромига етказишда давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишга қаратилган нормаларни такомиллаштириш, соҳага оид атама ва нормаларни миллий қонунчилик асосида Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари ва нормаларига уйғунлаштиришга алоҳида аҳамият қаратишди.
Мазкур қонун лойиҳасининн қабул қилиниши ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга, давлат ветеринария хизматини амалга ошириш ва унинг устидан назорат қилишда очиқликни таъминлашга, шунингдек, соҳадаги айрим талабларни Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари ва нормаларига мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔116
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил