Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот атрофлича кўриб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўсиш суръатлари ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.
Иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий йўналтирилганлик
Ҳисобот даврида глобал иқтисодиётдаги ноаниқликларга қарамасдан, мамлакатимизда изчил ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,7 фоизга ўсди. Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8 фоиз, бозор хизматлари 16,1 фоиз, қурилиш ишлари 15,5 фоиз ва қишлоқ хўжалиги 5,1 фоизга кўпайган. Давлат бюджети даромадлари режа кўрсаткичларига нисбатан 137,2 фоизга бажарилгани, харажатлар ижроси эса 92,6 фоизни ташкил этгани молия тизими барқарорлигидан далолат беради.
Депутатлар бюджет ижросида ижтимоий давлат тамойилларига қатъий амал қилинаётганини алоҳида қайд этдилар. Хусусан, ҳисобот даврида ижтимоий соҳа харажатларига 50,3 триллион сўм йўналтирилиб, бу жами харажатларнинг 53,1 фоизини ташкил этди. Шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари доирасида республика бюджетидан 4 триллион сўм, «Депутат ташаббуси» амалиёти доирасида эса халқ вакиллари томонидан танланган 149 та қўшимча лойиҳага 239 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Маблағларни ўзлаштиришдаги сусткашликлар
Эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, айрим тармоқларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар депутатларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Бюджетдан зарур маблағлар ажратилган бўлса-да, уларни тўлиқ ўзлаштирмаслик ҳолатлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятида кузатилган бўлиб, ушбу ҳолат танқидий баҳоланди.
Айниқса, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги ва аҳолини тадбиркорликка жалб этиш йўналишларида белгиланган мақсадли индикаторларга эришиш даражаси ва режа кўрсаткичларининг кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.
Молиявий назорат ва ички аудит кучайтирилади
Давлат маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан молиявий назоратни кучайтириш масаласи йиғилиш марказида бўлди. Назорат тадбирларида аниқланган молиявий хатоликлар, маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши ҳамда уларни бюджетга қайтариш (тиклаш) жараёнининг сустлиги жиддий танқид қилинди.
Вазирликлар ҳузуридаги Ички аудит хизматлари фаолиятини тубдан жонлантириш, тизимли камчиликларни барвақт аниқлаш ва хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича таъсирчан назорат механизмларини жорий этиш юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔116
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил