Давр нафаси      Бош саҳифа

Экология қўмитаси раисига сўров юборилди

Депутатлар аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси ижросини билмоқчи

Экология қўмитаси раисига сўров юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан экология учун аҳамиятли масала – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов номига «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўровини юбориш бўйича қарор қабул қилинди. Ушбу ташаббус мамлакатимизда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган концепция ҳамда уни амалга ошириш доирасида олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида илгари сурилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг экологик билим ва маданиятини юксалтириш, экологик масъулиятни кучайтириш ҳамда фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси ва уни 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқлангани бу борадаги тизимли ишларнинг ҳуқуқий пойдевори ҳисобланади. Ушбу ҳужжатларда экологик таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг турли қатламларида экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Қарор ижроси доирасида 2025 йилда экологик тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этилган, аҳолига экология­га оид қонунчилик мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган акциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказилган. Бундан ташқари, фуқароларнинг экологик ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида атроф табиий муҳит давлат мониторинги маълумотларини жамоатчилик учун очиқ эълон қилиш механизмлари жорий этилган. Шунингдек, «Ўзбекистон эко-волонтёр» талабалари ҳаракати фаолияти йўлга қўйилган ва экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган бошқа муҳим чора-тадбирлар амалга оширилган.

Бироқ, эришилган натижаларга қарамай, таҳлиллар ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда. Қонунчилик палатаси депутатларининг ўз сайлов округларида олиб борган ўрганишлари аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда экологик саводхонлик даражасини ошириш ишларини янада жадаллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. Экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилганига қарамай, мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар сони юқорилигича қолмоқда. Бу эса аҳолида экология тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг ҳар қандай бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини англатади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда экологик маданиятни юксалтириш концепцияси ижроси, экологик таълим ва тарғибот ишларнинг самарадорлиги, давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ҳақида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисига парламент сўровини юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу сўров соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳолининг табиатга бўлган масъулиятини янада оширишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар