Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми ва уни амалга оширишга қаратилган Йўл харитаси имзоланган эди. Куни кеча мазкур келишувнинг дастлабки амалий самараси томон қадам ташланди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ҳузурида Тошкент давлат юридик университетининг «Экология ҳуқуқи» амалиёт шўъбаси фаолият бошлади.
Ушбу ташаббус нафақат икки муассаса ўртасидаги ҳамкорликнинг мантиқий давоми, балки мамлакатимизда экологик ҳуқуқ соҳасида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш, талабаларнинг назарий билимларини ҳақиқий амалиёт билан мустаҳкамлашга қаратилган мутлақо янги ёндашув сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Амалиёт шўъбаси очилиш маросимида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда Тошкент давлат юридик университети ректори, ҳуқуқшунос, 2-даражали адлия маслаҳатчиси Бахшилло Ходжаев мазкур ташаббус юридик таълим мазмунини замон талаблари асосида бойитиш, экологик ҳуқуқ соҳасида илмий ва амалий салоҳиятни юксалтириш, талабаларнинг касбий компетенцияларини шакллантириш ҳамда таълим, илм-фан ва амалиёт интеграциясини мутлақо янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.
Янги ташкил этилган амалиёт шўъбаси талабалар учун ҳақиқий тажриба мактабига айланади. Бу ерда улар экологик қонунчиликни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий таҳлил, қонун ижодкорлиги, жамоатчилик экологик назорати ва ҳуқуқий тарғибот каби йўналишларда бевосита иштирок этиш орқали ўз билимларини амалиётда мустаҳкамлаш имкониятига эга бўладилар.
Экологик партия Марказий Кенгашида амалга оширилган бугунги ташаббус экологик ҳуқуқ соҳасида фақат билимли эмас, балки юксак амалий тажрибага эга, ташаббускор ва замонавий фикрлайдиган ҳуқуқшунослар авлодини тарбиялашга хизмат қилади. Бу эса экологик қонунчиликни такомиллаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига оид ҳуқуқий механизмларни янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизда экологик ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлидаги амалий ҳаракатнинг ёрқин кўринишидир.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔115
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔114
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔111
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил