Давр нафаси      Бош саҳифа

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида ушбу тарихий ҳужжат – Экология кодекси лойиҳаси юзасидан республика илмий-амалий семинари ташкил этилди.

Бугунги кунда экология соҳасидаги муносабатлар 1992 йилдан буён қабул қилинган ўндан ортиқ қонунлар билан тартибга солинмоқда. Бундай тизимли тарқоқлик нормалар ўртасида такрорланиш, зиддият ва бўшлиқларни келтириб чиқараётгани ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини мураккаблаштираётгани ҳеч кимга сир эмас. Оқибатда, экологик ҳуқуқбузарликларнинг салмоқли қисми очилмасдан ёки исботланмасдан қолмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлангани мазкур кодексни қабул қилишни тақозо этмоқда. Кодекс ло­йиҳаси 50 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатини ягона, изчил тизимга бирлаштириш орқали ҳуқуқий аниқлик ва узвийликни таъминлашга хизмат қилади.

Энг муҳими, мазкур кодекс ло­йиҳаси партия дастурий мақсадларининг айни марказида турган ҳужжатдир.

– Амалда экология соҳасига оид муносабатлар турли йилларда қабул қилинган кўплаб алоҳида қонунлар билан тартибга солиб келинмоқда. Бу эса ҳуқуқий нормаларнинг такрорланиши, айрим ҳолларда зиддиятлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида муаммоларни келтириб чиқармоқда, – дей­ди Экологик партия Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Янги кодекс 50 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатини ягона ҳуқуқий тизимга бирлаштириши назарда тутилган. Шунингдек, соҳанинг асосий қонуни ҳисоб­ланган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига ўттиз йилдан ортиқ вақт ўтгани, бугунги экологик ва ижтимоий-иқтисодий шароит эса мутлақо янги ҳуқуқий ёндашувларни талаб этмоқда.

Экопартия фаоллари, ҳудудий кенгашлар вакиллари ҳамда депутатлар олдига аниқ вазифа қўйилди: кодекснинг ҳар бир моддаси синчковлик билан ўрганилиб, жойлардаги тажрибалар асосида асосли таклифлар ишлаб чиқилиши керак.

Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

– фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

– дарахтларни ноқонуний кесиш ва чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш;

– муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда биохилма-хилликни асраш кафолатларини кучайтириш;

– экологик ахборотнинг очиқлиги ва жамоатчилик назоратининг таъсирчанлигини ошириш.

Экология кодекси – бу шунчаки қонунчилик ҳужжати эмас, бу она табиатимизни асраш, ҳар бир оила хонадонида тоза ҳаво ва соғлом муҳит ҳукмрон бўлишини таъминлаш кафолатидир. Ўзбекис­тон Экологик партияси ўз фаоллари ва экспертлари билан биргаликда ушбу ҳужжатни халқимиз манфаатларига мос, ҳаётий ва амалий ҳужжатга айлантириш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔115

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔113

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔109

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар