Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак

Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга  узлуксиз  етиб  бориши  керак

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик ва оқава сув хизматларини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Давлат раҳбарига тақдим этилган ахборот соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бугунги ҳолати, эришилган натижалар ва келгусидаги вазифаларни атрофлича ёритиб берди. Энг муҳими, тақдимотда ютуқлар билан бир қаторда, мавжуд камчиликлар ҳам очиқ муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Сўнгги йилларда мазкур соҳага катта миқдорда инвестициялар жалб қилиниб, юзлаб сув иншоотлари барпо этилди, минглаб километр ичимлик сув ва канализация тармоқлари қурилди ҳамда реконструкция қилинди. Бунинг натижасида миллионлаб фуқароларнинг марказлашган ичимлик сув билан таъминланиши яхшиланди. Бу рақамлар мамлакатимизда аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этаётганини кўрсатади.

Бироқ соҳада ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас. Айрим ҳудудларда ичимлик сув узлуксиз етказиб берилмаётгани, эскирган қувурлар туфайли сув йўқотишлари юқорилиги, оқава сув тармоқларининг етарли даражада ривожланмагани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, айрим лойиҳаларнинг кечикиши ёки сифатсиз бажарилиши ажратилган маб­лағлардан фойдаланиш самарадорлигини ҳам пасайтириши мумкин.

Давлат раҳбари томонидан айнан шу муаммоларга алоҳида эътибор қаратилгани муҳим аҳамиятга эга. Энди асосий вазифа – лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, сув йўқотишларини камайтириш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш, замонавий бошқарув механизмларини татбиқ этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда иш ташкил этишдан иборатдир.

Айниқса, сув тармоқларини рақамлаштириш, замонавий ҳисоб­лагичлар ва интеллектуал бошқарув тизимларини жорий қилиш, аварияларни барвақт аниқлаш ҳамда ресурс­лардан оқилона фойдаланиш соҳа самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Бу эса нафақат иқтисодий тежамкорликни таъминлайди, балки аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини ҳам янги босқичга олиб чиқади.

Албатта, ҳар қандай ислоҳотнинг ҳақиқий баҳоси қабул қилинган қарорлар ёки статистик кўрсаткичлар билан эмас, балки аҳоли ҳаётидаги амалий ўзгаришлар билан ўлчанади. Тоза ичимлик сув хонадонгача узлуксиз етиб келса, оқава сув тизими барқарор ишласагина инсонлар ислоҳотлар самарасини тўлиқ ҳис этади, уларнинг турмушида ўзгариш бўлади.

Сув – ҳаёт манбаи. Уни аҳолига сифатли ва узлуксиз етказиб бериш эса давлат ва жамият олдидаги энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаверади. Белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва самарали ижроси ҳар бир маҳалла ва ҳар бир хонадонда муносиб турмуш шароитини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар