Қишлоқ хўжалиги соҳасида юз бераётган ўзгаришларни сезаётган бўлсангиз керак: юртимизнинг барча жойида боғ-роғ яратишга, мева-чева етиштиришга, полиз маҳсулотларини кўпайтиришга эътибор кучаймоқда.
Уч-тўрт сотих томорқаси бор оилалар ҳам мева-сабзавот етиштиришга катта қизиқиш билан киришмоқда. Юртдошларимиз шу орқали қўшимча мўмай даромад олиб, оиласини ҳалол ризқ билан боқиш ҳар жиҳатдан афзал эканини англаб етмоқда.
Бу ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, бунинг учун ишончли, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ўзимизда етиштиришга энг муҳим масалалардан бири сифатида қаралмоқда. Томорқаларда, фермер хўжаликларида, боғдорчилик хўжаликларида сархил ҳўл мева етиштиришга тарғиб-ташвиқ этилмоқда. Имкониятлар яратилиб, рағбат бериляпти.
Сабаби, бугун дунёда гени модификация қилинган, инсон саломатлиги учун ниҳоятда зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари тобора кўпаймоқда. Дунё бозори эса, бозор қонуниятига кўра, эртапишар, чиройли, ҳар жиҳатдан тўкис кўринган, бироқ аслида турган-битгани саломатлик кушандаси бўлган бундай маҳсулотларни борган сари кўп қабул қилмоқда...
Шу боис табиий шароитда, етарлича қуёш нури билан тўйинган, озиқавий қиймати юқори, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-чева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириш глобал масалага айланган. Бундай табиий маҳсулотларга талаб эса янада ортмоқда.
Аслида Ўзбекистон заминида етилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари сархиллиги, хуштаъмлиги, энг асосийси, фойдали микроэлементларга бойлиги, тўйимлилиги билан азалдан дунёда номи чиққан.
Юртимизда биринчи навбатда аҳоли саломатлигини асраш, озиқ-овқатга бўлган талабини тўла қондириш, қолаверса, хорижга сифатли маҳсулот экспорт қилиш бўйича кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2006 йил 11 январда қабул қилинган «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу жабҳада жуда муҳим иш бўлди. Ушбу ҳужжат туфайли қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш ва фермерлик ҳаракатининг янада ривожланиши учун кенг йўл очилди. Натижада ҳозир жуда тез ривожланаётган интенсив технологиялар мунтазам жорий қилиниб, қисқа муддатда сифатли ва мўл ҳосил етиштиришга эришилмоқда.
Куни кеча пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси очилди. Бу юртимизда муҳим тадбирлардан бири. Чунки, ярмаркага етти иқлимдан — ўттиздан зиёд мамлакатдан хорижлик меҳмонлар ташриф буюрган. Қайта ишлаш ва савдо компаниялари, савдо ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги вазирлик ва идоралар, логистика компаниялари вакилларидан иборат кўп сонли хорижлик мутахассислар она заминимизда етиштирилган, таъми бир умр тилдан кетмайдиган сархил мева-сабзавот маҳсулотларимизни томоша қилиб, татиб кўриш имконига эга бўлмоқда.
Бу эса, яқин орада миллионлаб долларлик шартномалар тузилиши, неча минглаб тонна мева-сабзавот, полиз ва озиқ-овқат маҳсулотларимизнинг экспортига йўл очади. Пировардида омилкор деҳқон ва боғбонларимизга катта миқдорда даромад келади. Бу даромад давлатимизнинг иқтисодига ҳам сезиларли улуш-кўмак бўлиб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилиши, шубҳасиз.
Меҳр МАЛИК
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔3
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔67
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил