Давр нафаси      Бош саҳифа

Янги ҳуқуқий меъёрлар масъулият ва жавобгарликни оширишга қаратилган

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда дастлаб фракцияларда атрофлича кўриб чиқилган, давлат бошқаруви ва жамият хавфсизлиги учун ғоят муҳим бўлган бир қатор қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Янги ҳуқуқий меъёрлар  масъулият ва  жавобгарликни оширишга қаратилган

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 109-моддасида Президент ўз ваколатларини самарали бажаришини ташкилий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш учун Администрация тузиши белгиланган. Мазкур Конституциявий нормага мувофиқ, Администрациянинг аниқ ҳуқуқий мақоми, вазифалари ва ваколатларини тартибга солувчи тегиш­ли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжат қабул қилинса:

– Администрациянинг иш тартиби, таркибий тузилиши ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмлари аниқ ҳуқуқий асосга эга бўлади;

– Администрацияни шакллантириш ҳамда унинг Раҳбарини лавозимга та­йинлаш ва озод қилиш тўғридан-тўғри Президент томонидан амалга оширилиши қонунан мустаҳкамланади;

– Администрациянинг давлат ташкилотларидаги комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш тартиби очиб берилмоқда, бу эса назорат ва шаффофликни оширишга хизмат қилади;

– Администрация мансабдор шахслари ва ходимлари фаолиятининг кафолатлари белгилаб қўйилади.

Лойиҳани тайёрлашда халқаро таж­риба чуқур ўрганилган. Хусусан, АҚШ, Финляндия, Чехия, Словакия, Руминия, Латвия, Тайвань, шунингдек, қўшни Қозоғистон ва Туркманистон каби давлатларда Президент офиси ёки канцеля­рияси фаолияти алоҳида қонунлар билан тартибга солинади.

Ушбу Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириб, бош­қарув жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қонунчиликда яна бир муҳим ўзгариш: йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилмоқда.

Мажлисда биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланган навбатдаги муҳим ҳужжат билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра:

Вояга етмаган шахсга автомобиль бошқаришни топшириш оқибатида одам ўлими, оғир ёки ўртача оғир жароҳат етказилса, транспорт воситасини топширган шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ёки ундан маҳрум этилган ҳолда автобезорилик қилиш, ноқонуний пойга ташкил этиш, маст ҳолда рулга ўтириш ёки экспертизадан бўйин товлаш каби ҳолатлар учун жиноят ишлари бўйича судлар томонидан автомобилни 6 ойдан 1 йилгача муддатга вақтинча олиб қў­йиш чораси жорий этилади.

Тезликни белгиланган нормадан 80 км/соатдан ортиқ ошириш, автомототранспорт воситалари пойгасини ноқонуний ташкил этиш ва унда иштирок этиш, вояга етмаганларга рулни топшириш ҳамда юк машиналарини тунда йўл четида хавфли ҳолатда қолдириш учун алоҳида ва оғирлаштирилган жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Қоидабузарликлар такроран содир этилганда жаримани 50 фоизлик чегирма билан тўлаш тартиби муайян муддатга қўлланилмайди.

Умуман олганда, мажлисда кўриб чиқилган қонун лойиҳалари давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда йўлларда фуқаролар хавфсизлиги ва ҳаётини муҳофаза қилишга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжатларнинг биринчи ўқишда қабул қилиниши мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва жамиятда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

 

Ноқонуний кийим-бош учун жавобгарлик нега кучайтирилмоқда?

Жамиятда давлат хизматчиси, ҳуқуқ-тартибот органи ходими ёки ҳарбий либосидаги инсонни кўрганда, кишида табиий равишда ҳурмат ва ишонч ҳисси пайдо бўлади. Бироқ сўнгги пайтларда кўча-кўйда, ижтимоий тармоқларда ёки кундалик ҳаётда расмий орган ходимларининг формасига жуда ўхшаш кийим кийиб олган шахсларга тез-тез дуч келяпмиз. Содда ва қонунбузарликдан йироқ фуқаролар бундай кишиларни аслида ким эканини ажрата олмай, уларнинг ноқонуний талабларига учиши, фирибгарлик ва суиистеъмолчилик қурбонига айланиши кузатилмоқда.

Айнан мана шундай тартибсизликларга чек қўйиш ва сохта «форма» кийганлар хатти-ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида қонунчиликка янги меъёрлар киритилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси йиғилишида муҳим қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209¹-моддасига киритилаётган ўзгартиришга кўра, давлат органларининг ҳарбий ёки идоравий формасига адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган кийимларни кийиб юрганлик, шунингдек, уларни ноқонуний муомалага киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Депутат Моҳира Хўжаева таъкидлаганидек, бу янги қоидалар формалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга ва мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Хўш, бу масала нега айнан ҳозир долзарб аҳамият касб этмоқда ва жавобгарликнинг кучайтирилиши тизимли муаммоларни ҳал эта оладими?

 

Психологик омил ва суиистеъмолчилик

Психологик нуқтаи назардан, форма инсон онгига бевосита таъсир ўтказадиган ҳамда ваколатни акс эттирадиган тимсолдир. Фирибгарлар айнан аҳолининг давлат идораларига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлган ишончидан, баъзан эса ҳадиксирашидан фойдаланади. Ҳатто махсус белгилари (погони) бўлмаса-да, ранги, бичими ва умумий кўриниши жиҳатидан ҳарбий ёки ички ишлар ки­йимини эслатувчи либослар фуқароларда янглиш тасаввур уйғотади.

Натижада сохта «назоратчилар» ёки «инспекторлар» томонидан ноқонуний жарима ундириш, тадбиркорларга тазйиқ ўтказиш ёки сохта текширувлар уюштириш ҳолатлари содир бўлмоқда. Муаммонинг яна бир оғриқли жиҳати шундаки, сохта «формали»лар томонидан содир этилган ҳар қандай ножўя ҳаракат аслида ҳалол хизмат қилаётган минглаб ҳақиқий ходимларнинг ва давлат органларининг обрўсига путур етказади.

 

Ишлаб чиқаришдан кийишгача бўлган назорат

Янгиланаётган қонунчиликнинг энг эътиборли томони шундаки, унда фақат формани кийиб юрган шахс эмас, балки бундай либосларни ишлаб чиқарган, сотган ва ноқонуний муомалага киритган тарафлар ҳам жавобгарликка тортилиши назарда тутилмоқда.

Бу жуда муҳим қадамдир. Чунки бозорларда ва кийим-кечак дўконларида расмий идоравий формаларга жуда ўхшаш кийимлар ошкора сотилаверса, уларни кийиб юриш ва суиистеъмол қилиш хавфи сақланиб қолаверади. Муомала занжирининг узилиши муаммони илдизи билан ҳал қилишга ёрдам беради.

Албатта, фақат жарима ёки маъмурий жазоларни кучайтириш билангина муаммони юз фоиз бартараф этиб бўлмайди. Бу жараёнда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва огоҳлиги ҳам жуда муҳим ўрин тутади. Ҳар бир фуқаро расмий текширув ёки талаб билан келган шахсдан, аввало, хизмат гувоҳномасини кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини англаб етиши зарур.

Хулоса ўрнида айтиш мумкин, идоравий ва ҳарбий формаларга адаштирувчи кийимлар учун жавобгарликнинг кучайтирилиши жамиятда тартиб ва хавфсизликни мустаҳкамлашга, содда фуқароларни фирибгарлар тузоғидан ҳимоя қилишга қаратилган зарур ва ўз вақтидаги қадамдир.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔75

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔186

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔174

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар