Давр нафаси      Бош саҳифа

Яшил келажак сари ишонч билан халқ иродасини намойиш қилмоқда

Иқлим ўзгариши, сув танқислиги, ҳаво ифлосланиши ва биохилма-хилликнинг қисқариши инсониятдан бугунги куннинг ўзида амалий ҳаракатларни талаб қилмоқда.

Яшил  келажак  сари ишонч билан  халқ иродасини  намойиш қилмоқда

Бугун дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб масалалардан бири – экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва келажак авлод учун соғлом атроф-муҳитни сақлаб қолиш. Иқлим ўзгариши, сув танқислиги, ҳаво ифлосланиши ва биохилма-хилликнинг қисқариши инсониятдан бугунги куннинг ўзида амалий ҳаракатларни талаб қилмоқда.

Янги Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналиш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига киритилган. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, экологик қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар бунинг ёрқин ифодасидир.

Ушбу жараёнларда Ўзбекистон Экологик партияси нафақат сиёсий институт, балки жамиятда экологик онг ва маданиятни шакллантирувчи муҳим куч сифатида майдонга чиқмоқда. Бу, айниқса, Сурхондарё вилоятида амалга оширилган ишлар мисолида янада яққол намоён бўлди.

Биргина мисол, Сурхондарёда Экологик партия аъзолари сафи йилдан-йилга кенгаймоқда, ишонч эса мустаҳкамланмоқда. 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари сони 70 минг 344 нафарга етди. Бу рақам ортида аҳолининг экологик ислоҳотларга нисбатан муносабати, фуқаролик масъ­улияти ва партияга бўлган ишончи мужассамдир.

Йилнинг биринчи ярмида партия сафига 2 722 нафар янги аъзо қабул қилинди. Эъти­борлиси, йил бошида айрим туманларда раҳбарлик лавозимлари вакант бўлганига қарамасдан, аъзоликнинг ойма-ой ўсиб бориши партия фаолиятининг тизимли ташкил этилганини кўрсатади.

Бугунги кунда вилоятда 814 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда. Олти ой давомида улар сафига яна 43 та янги ташкилот қўшилди. Бу эса партиянинг маҳаллалар, таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналардаги иштирокини янада кучайтирди.

 

Экология – ёшлар нигоҳида

Экологик муаммоларнинг ечими, аввало, ёш авлоднинг экологик тафаккурига боғлиқ. Шу боис партия ёшлар билан ишлашга алоҳида устувор аҳамият қаратмоқда. Вилоят ва шаҳар-туман партия ташкилотлари томонидан 115 та тарғибот тадбири ташкил қилиниб, уларда 5 минг 62 нафар иштирокчи қамраб олинди. Давра суҳбатлари, семинарлар, экологик акциялар, очиқ мулоқотлар ва форумлар орқали ёшларда табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш, экологик маданият ва ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлашга эришилди. Натижада, ­­1 110 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар партия сафига қўшилди.

Айниқса, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ташкил этилган «Ёшлар куни» доирасидаги очиқ мулоқотлар ёшларнинг муаммоларини эшитиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва экологик лойиҳаларга жалб қилишда муҳим майдонга айланди.

 

Экологик ташаббуслар

маркази

Экологик маданиятни оиладан бошлашда хотин-қизларнинг ўрни беқиёс. Шу нуқтаи назардан қараганда, йилнинг биринчи ярмида Сурхондарёда ташкил этилган 81 та тарғибот тадбири муҳим аҳамият касб этди. Лидер аёллар учун ўқув-семинарлар, соғлом турмуш тарзига бағишланган спорт акциялари, гендер тенглиги ва экологик ҳуқуқий саводхонлик мавзусидаги давра суҳбатлари орқали минглаб хотин-қизлар фаол жамоатчилик ишларига жалб қилинди.

Бу тадбирлар аёлларнинг нафақат экологик ташаббусларда, балки маҳалла ҳаёти ва жамоатчилик назоратидаги иштирокини ҳам кучайтирди.

 

Лойиҳадан – амалий натижа томон

Вилоятда амалга оширилган «Табиатга эҳсон» ҳамда «Табиат қўйнида – билим, дам олиш ва экологик онг уйғунлиги» лойиҳалари партиянинг амалий ишларини янги босқичга олиб чиқди.

Ушбу лойиҳалар доирасида:

• 8 та йирик тадбир;

• 800 нафар иштирокчи;

• 7 та ҳамкор ташкилот иштирокига эришилди.

Шунингдек, юзлаб табиатсевар ёшлар ва кўнгиллилар экологик акцияларга жалб этилиб, 1 153 килограмм маиший чиқинди йиғиштирилди. Бу каби эколойиҳалар ёшларни она табиатга янада яқинроқ муносабатда бўлишга ундайди.

Лойиҳаларнинг муҳим жиҳати шундаки, улар аҳолини фақат тарғибот билан чеклаб қолмай, амалий ишларга жалб этди.

Баҳорги кўкаламзорлаштириш мавсумида партия ташаббуси билан ташкил этилган «Эко боғ» акциялари доирасида 660 туп манзарали ва мевали дарахт экилди. Уларда 430 нафар партия фаоли, депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бу ишлар шаҳар ва туманларда экологик муҳитни яхшилаш, ҳаво сифатини ошириш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга муносиб ҳисса бўлди.

 

Экологик назорат

Экологик муаммоларни фақат муҳокама қилиш эмас, балки уларнинг ечимини топиш муҳим.

Шу мақсадда партия депутатлари ва фаоллари иштирокида 77 та жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

Уларнинг натижасида:

• 44 та депутатлик гуруҳи қарори;

• 10 та доимий комиссия қарори;

• 5 та маҳаллий Кенгаш сессияси қарори қабул қилиниб, қатор экологик муаммолар ечими бўйича амалий чоралар белгиланди.

Буларнинг барчаси бугунги кунда нафақат масъуллар, балки оддий аҳоли сафидаги фуқароларимиз ҳам экологияни ўз ҳаётининг мунтазам асоси сифатида ҳис қилаётганини кўрсатади. Бу ҳолат жойларда ташкил этилган форумлар ва акциялар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотганида ҳам акс этмоқда. «Сувни тежаш – келажакка эътибор» экология форуми, «Ёшлар Экофоруми», «Экозаковат» интеллектуал ўйини каби кўпчиликни бирлаштирган лойиҳалар экологик билим ва маданиятни тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этди.

Шунингдек, турли муносабатлар билан ташкил этилган экологик хайрия ҳашарлари кенг қамровли бўлди.

 12 та шаҳар ва туманда ўтказилган тадбирларда ўнлаб маҳаллалар, таълим ва тиббиёт муассасаларидан минглаб иштирокчи қамраб олинди. Улар атроф-муҳитга инсон қўли билан етказилаётган зарарларга норозилигини ўз амалий ҳаракатлари билан намойиш этишди. Биз авлодларга ташландиқ жойлар ва чиқинди уюмлари эмас, озода ва кўркам масканлар қолдиришимиз зарурлигини чин дилдан эътироф этишди. Бу ҳашарлар аҳолида «Юрт ободлиги – аввало, маҳалладан бошланади», деган эзгу ғояни янада мустаҳкамлади.

 

Келажак учун мустаҳкам замин

Сарҳисоб ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилоя­ти ҳамда шаҳар ва туман партия ташкилотлари экологик ислоҳотларни амалга ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва жамоатчиликни бир мақсад йўлида бирлаштириш борасида салмоқли натижаларга эришди. Энг муҳими, амалга оширилган ишлар рақамларда эмас, балки одамларнинг экологик тафаккурида, маҳаллалардаги тозаликда, экилган ҳар бир кўчатда, ёшларнинг ташаббусларида ва табиатга бўлган муносабатда ўз ифодасини топмоқда.

Экология – бу фақат бир соҳанинг эмас, бутун жамиятнинг масъулиятидир. Ана шу масъулиятни юксалтириш йўлида Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилояти ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар келгусида ҳам яшил тараққиёт ғояларини ҳаётга татбиқ этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Иброҳим ЁҚУБОВ,

ЎЭП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси,

вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔75

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔186

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔174

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар