Давр нафаси      Бош саҳифа

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

Бугунги кунда мамлакатимизда 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар айнан ана шу ҳаётий ҳақиқатга таянади.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида ушбу кенг кўламли Концепция ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича ва аниқ рақамлар асосида муҳокама қилинди. Депутатлар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўровига берган жавобини атрофлича кўриб чиқдилар.

 

Боғчадан бошланган тарбия

Концепция ижросини таъминлаш мақсадида таълим муассасалари, маҳаллалар, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, экологик дунёқарашни шакллантириш энг қуйи бўғин – мактабгача таълим ташкилотларидан изчил йўлга қўйилган. Боғчаларда болаларда табиатни асраб-авайлаш ва экологик тафаккурни ривожлантиришга қаратилган мавзулар ҳамда амалий машғулотлар кўлами сезиларли даражада кенгайтирилди.

Тарбияланувчиларнинг қўл меҳнати буюмлари, чизмалари ва табиий материаллардан тайёрланган ижодий ишлари асосида «Экологик бурчаклар» ҳамда «Экологик йўлакчалар» ташкил этилди. Уларда олиб борилаётган машғулотлар, кузатув ишлари ва мазмунли сайрлар давомида болаларга атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақида дастлабки муҳим тушунчалар бериб борилмоқда. Жараённинг қамрови ҳам ниҳоятда салмоқли: ушбу тадбирлар билан юртимиздаги 7 мингга яқин мактабгача таълим ташкилотидаги 1,6 миллион нафардан ортиқ жажжи тарбияланувчилар қамраб олинди.

 

Мактаб ва олий таълимда янги суръат

Мактаб ёшидаги ўқувчилар ўртасида табиатга дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлаш мақсадида «Табиатни асрашда менинг ҳиссам» деб номланган кенг кўламли тадбирларга старт берилган. Мамлакатимиздаги 10 мингдан ортиқ мактабларни қамраб олган ушбу ташаббус доирасидаги амалий ва тарғибот тадбирларига 1 миллион 650 минг нафарга яқин ўқувчи фаол жалб этилди.

Экологик таълим тизими касбий ва олий таълимда ҳам мутлақо янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, 2025/2026 ўқув йилидан бош­лаб тегишли касбий таълим йўналишларига «Амалий экология», «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Экология ҳуқуқи ва бошқаруви», «Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар экологияси» каби муҳим фанлар киритилди.

Шунингдек, талаба-ёшларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 тадан ортиқ олий таълим муассасаси талабаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи «Ўзбекис­тон эковолонтёр талабалар ҳаракати» ташкил этилди. Бугунги кунда касбий ва олий таълим масканларида «Яшил қаҳрамон», «Яшил макон», «Ўзбекистон эковолонтёр талабалар ҳаракати» каби қатор истиқболли ло­йиҳалар ҳаётга татбиқ этилиб, ёшларнинг экологик фаоллиги оширилмоқда.

 

Маданият ва масъулият уйғунлиги

Экологик муҳитни соғломлаштириш ва жамоатчилик ўртасида маданиятни юксалтириш ишлари маҳаллалар даражасида ҳам аниқ манзилли олиб борилмоқда. 4 500 дан зиёд маҳаллада «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» мавзусида оммавий акциялар, экологик қонунчилик мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ва соҳадаги ҳар қандай қоидабузарликларга нисбатан муросасиз муносабат шакллантиришга йўналтирилган ташвиқот ишлари ўтказилди.

Парламент сўрови жавобида, шунингдек, давлат хизматчилари ва мутахассислар малакасини ошириш, халқаро экологик анжуманлар ва кўргазмалар ташкил этиш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишлар алоҳида баён қилинди.

 

Парламент назорати ва келгуси вазифалар

Мажлис давомида депутатлар эришилган натижаларни эътироф этган ҳолда, Концепцияда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишни янада жадаллаштириш, тарғибот ишларига замонавий ва таъсирчан усулларни жорий этиш, давлат органлари ҳамда масъул ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Мажлисда парламент сўровида кўтарилган масалалар бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилгани таъкид­ланиб, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг жавоби маълумот учун қабул қилинди. 2030 йилгача белгиланган эзгу вазифалар ижроси эса доимий парламент назоратида бўлиши қайд этилди.

Экологик маданиятни юксалтириш – фақатгина маълум бир идора ёки ташкилотнинг вазифаси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг, бутун жамиятнинг умумий эътиқоди ва бурчига айланиши лозим бўлган устувор ҳаётий заруратдир.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔74

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔186

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔174

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар