Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар
Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатига айланди.
БатафсилАҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.
Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда, уларнинг жойлардаги ижросини бекаму кўст таъминлашда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўрни ва масъулияти бўлакчадир. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллигини ошириш, уларни жамият ва давлат ўртасидаги ишончли, мустаҳкам бўғинга айлантириш мақсадида ҳудудларда тизимли равишда депутатлар форумлари ўтказилмоқда.
Шундай ҳаётий анжуманлардан бири Фарғона шаҳрида «Ҳудудлар ва маҳаллалар тараққиётини таъминлашда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўрни» мавзусида бўлиб ўтди. Форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев, парламент депутатлари, Фарғона вилояти, туман ва шаҳар Кенгашларига партиядан сайланган вакиллар, партия фаоллари, соҳа мутахассислари ҳамда маҳалланинг кайвони оқсоқоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этдилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳолининг кундалик муаммоларини синчковлик билан ўрганиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришдаги ўрни тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Мулоқот давомида депутатларнинг аҳоли билан бевосита, жонли мулоқотини кенгайтириш, депутатлик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш, ҳудудлардаги долзарб экологик муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Форумнинг энг эътиборли нуқталаридан бири – Фарғона вилоятидаги маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг 2025 йил ва 2026 йилнинг 7 ойлик натижалари бўйича қиёсий таҳлил қилингани бўлди. Баён этилган рақамлар шунчаки қуруқ статистика эмас, балки депутатларнинг халқ ичига чуқурроқ кириб бораётганидан далолат беради.
Фарғонада йил бошидан буён Экологик партия депутатлари иштирокида:
– аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувлар – 388 та;
– ўтган йилга нисбатан ўсиш – қарийб 6,8 баравар;
– депутатлик назорати – 31 та депутат сўрови.
Бу рақамлар депутатлар фаолиятида амалий натижадорлик ва халқ билан жонли мулоқот янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатмоқда.
– Бугунги кунда маҳаллий Кенгаш депутатларининг зиммасидаги энг муҳим вазифа аҳоли билан узлуксиз мулоқотда бўлиш, одамларни безовта қилаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва уларга амалий ечим топишдир, – дейди халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Гулираъно Холиқова. – Биз бу жараёнда маҳалла тизими, айниқса, «маҳалла еттилиги» вакиллари билан ягона оиладек яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Айнан шу ҳамкорлик ҳудуддаги ижтимоий масалаларни тез аниқлаш ва ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга. Форум давомида маҳалла билан ишлашнинг замонавий усуллари, янгича ёндашувлар ва самарали механизмлар билан танишдик. Ҳамкасбларим билан бўлган фикр алмашинув, келтирилган амалий мисоллар ва илғор тажрибалар келгусидаги фаолиятимга янгича руҳ ва шижоат бағишлайди.
Форум доирасидаги муҳокамалар мавжуд экологик муаммоларни таҳлил қилиш, уларнинг амалий ечимларини белгилаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва депутатлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилди. Экологик қонунчиликдаги янги ёндашувлар, ҳудудлардаги долзарб масалалар бўйича Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар ва Қўштепа тумани Кенгашлари депутатлари ўз амалий тажрибалари ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Анжуман якунида фидойилик кўрсатиб, самарали фаолият олиб бораётган 10 нафар депутат «Энг фаол депутат» номинацияси бўйича Ўзбекистон Экологик партиясининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Иштирокчилар Қува туманидаги хушманзара Каркидон сув омбори фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бу ҳудудда экилган ноёб дарахт ва гул кўчатларини парваришлаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ишлари, қуёш панелларидан фойдаланиш ва томчилатиб суғориш тизимининг амалий самарадорлигини кўздан кечиришди. Ҳудудда 100 гектардан ортиқ майдонда узумзорлар яшнаб турибди. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш намунали йўлга қўйилган. Депутатлар яшил ҳудудларни кенгайтириш борасидаги бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш юзасидан фикрлашди.
Экологик партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев Қува туманидаги «Янги Қува» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, «маҳалла еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар ва аҳоли вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида ҳудуддаги ижтимоий, маиший ва экологик муаммолар, аҳоли мурожаатлари ҳамда уларнинг ечими бўйича олиб борилаётган ишлар самимий муҳокама қилинди. Ҳоким ёрдамчиси томонидан тадбиркорликка қизиқиши бўлган фуқароларга банк кредитларини олишда кўмаклашиш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича берилаётган ахборот тингланди. Мулоқот давомида маҳаллий Кенгаш депутати томонидан касб-ҳунар ўрганаётган ёшларнинг кейинги фаолиятини йўлга қўйиш ва бандлигини таъминлаш бўйича «маҳалла еттилиги»га таклифлар билдирилди.
– Депутат сифатида мен учун куннинг энг қимматли вақти одамлар орасида, маҳалла ичида ўтадиган соатлардир. Аҳоли билан жонли мулоқот, уларнинг ташвишларини эшитиш ва шу асосда амалий қадамлар ташлаш фаолиятимизнинг ўзагини ташкил этади. Бу йўлда «маҳалла еттилиги» вакиллари энг ишончли таянч бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий муаммоларни тез илғашда уларнинг ёрдами беқиёс, – дейди халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Шуҳратжон Дадабоев. – Бу форумнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, партия Марказий Кенгаши вакиллари ҳамда парламент депутатлари билан мулоқот қилиб, муаммоларни қонунчилик ташаббуслари ва амалий қарорларга айлантириш бўйича муҳим тавсиялар олдик. Бу бизга фаолиятимиз учун янгича қарашларни тақдим этади.
Иштирокчилар маҳалладаги хонадонларда ҳам бўлиб, аҳоли бандлиги, томорқадан самарали фойдаланишга қаратилган ишлар билан танишди. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллик қутлуғ тўйини муносиб кутиб олиш бўйича олиб борилаётган тайёргарлик кўздан кечирилиб, байрамни юқори савияда, кўтаринки кайфиятда ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди.
Абдушукур Ҳамзаев «Янги Қува» маҳалласида истиқомат қилувчи, «Обод ва файзли хонадон» рўйхатига киритилган Мадиёр Туримов хонадонида ҳам бўлди. Кўчатчилик йўналишида катта тажриба тўплаган ушбу хонадонда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини парваришлаш, кўпайтириш ва истеъмолчига етказиб бериш тизими яқиндан ўрганилди. Мадиёр Туримов ўз хонадонидаги меҳнат жараёни, кўчат етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб берди. Партия раҳбари ушбу оилавий тажрибани юқори баҳолаб, маҳаллий Кенгаш депутатларига бундай самарали амалиётни ўз ҳудудларида ҳам кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш бўйича тегишли тавсиялар берди.
Халқ ишончи амалий ишлар билан оқланади. Экологик партия депутатлари шу мақсадни маҳкам тутган ҳолда, ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишда чинкам ташаббускор бўлиш ва партиянинг сайловолди дастурида белгиланган эзгу вазифаларни изчил амалга оширишга астойдил ҳаракат қилмоқда.
ЎЭП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати
Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатига айланди.
БатафсилИлгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.
БатафсилАҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.
Батафсил