Экоолам      Бош саҳифа

Бармоғингизни  кўрсатинг, кимлигингизни  айтаман

Қўлингизга қаранг ва кўрсатгич бармоқ билан номсиз (тўртинчи) бармоқ узунлигини солиштиринг.

Бармоғингизни  кўрсатинг, кимлигингизни  айтаман

Энди жавобларни ўқинг:

А) Агар кўрсаткич бармоқ номсиз бармоқдан калтароқ бўлса, бундай одамлар кўриниши кўркам, жозибадордир. Гаплари маъноли, улар одамларнинг диққатини осонгина ўзларига жалб қила оладилар. Бошқаларга қараганда журъатли, таваккал қилишга ўч ва муаммоларни осонгина ҳал қилишади. Уларнинг ўзига хос сифатларидан яна бири суҳбатдошларига нисбатан ҳамдард ва қайғудош бўла олишларидир. Бундай одамлардан ажойиб муҳандис, олим ва ижодкорлар етишиб чиқади.

В) Кўрсаткич бармоғи номсизидан узунроқ одамлар ўзига жуда ишонган бўлади. Ўзлари мансуб бўлган табақадан ғурурланадилар, бекорчи ишлар билан безовта қилишларини ёқтирмайдилар. Иш, бизнес учрашуви ёки шахсий муносабатда ҳам биринчи бўлиб ҳеч қачон ташаббус кўрсатмайдилар. Аммо эътиборни қадрлайдилар, мақтов ва илтифотни хуш кўрадилар.

С) Кўрсаткич ва номсиз бармоқлари узунлиги бир хил одамлар  сулҳпарвар ва кўнгли очиқдир: зиддиятларни ёқтиришмайди. Турмуш тарзлари батартиб, ҳамма билан муроса қила оладилар. Бу тоифадаги инсонлар оиласидагиларга меҳрибон, садоқатли, ишда эса фидокорлик қиладиган одамлардир. Аммо жаҳли жуда тез чиқади.

Дилмурод ДАРВЕШОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔13

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔17

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔85

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар