Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
БатафсилДилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Касби шифокор бўлган халқ вакили элга соғлиқ, сайловчиларига эса фаровонлик улашиш йўлида тинимсиз меҳнат қилмоқда. Ўтган давр мобайнида унинг ташаббуси ва бевосита иштирокида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар ўз ечимини топди.
Айни кунларда депутатнинг сайлов ҳудудига қарашли «Лағанди» маҳалласида «Янги Ўзбекистон қиёфаси» дастури доирасида амалга оширилаётган инфратузилма, ободонлаштириш ва йўл қурилиши ишлари қизғин тус олган.
Куни кеча партиямиз депутати амалга оширилаётган ишларни жойига бориб кўздан кечирди ҳамда масъуллар билан жараённинг бориши юзасидан фикр алмашди. Ишларни сифатли бажариш ва лойиҳа талабларига қатъий риоя қилиш бўйича қурувчиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
«Лағанди» маҳалласи ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш лойиҳасининг умумий қиймати 2 миллиард 80 миллион сўмни ташкил этади. Лойиҳа доирасида жами 4 километр 276 метр ички йўлларни асфальтлаш белгиланган. Ўрганиш жараёнида йўл асосининг тайёрланиши, қурилиш материалларининг сифати, асфальт қопламасининг мустаҳкамлиги ҳамда ишларнинг белгиланган лойиҳа параметрлари ва техник талабларга мувофиқлиги атрофлича кўздан кечирилди.
Таъкидлаш жоизки, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш доирасида жами 3 минг 619 метр масофада пиёдалар йўлакчаси барпо этиш режалаштирилган. Ҳозирда ушбу йўналишдаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айрим ҳудудларда пиёдалар йўлакларининг асос қисми тайёрланиб, бордюрлар ўрнатилмоқда ҳамда йўлаклар замонавий талаблар асосида барпо этилмоқда.
– Бундай йўлакларнинг ташкил этилиши аҳолининг, айниқса, кексалар ва болаларнинг кўчаларда хавфсиз ҳамда қулай ҳаракатланиши учун муҳим аҳамиятга эга, – дейди Дилдора Амирқулова.
Бундан ташқари, ҳудудда 178 та замонавий кўча чироғи ўрнатиш, 100 та электр таянч устунини монтаж қилиш, 3,3 километр электр тармоғини тортиш ҳамда 3 та 250 кВт қувватли трансформатор пунктини ўрнатиш кўзда тутилган.
Депутат режадаги ишларнинг ҳажми ва сифати, лойиҳа параметрларига риоя этилиши, қурилиш-таъмирлаш ишларининг белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда ҳудуд аҳолиси учун яратилаётган шароитларни доимий назорат қилиб бормоқда. Лойиҳа доирасида белгиланган тадбирларнинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида «Лағанди» маҳалласида йўл инфратузилмаси, пиёдалар ҳаракати хавфсизлиги, кўчалар ёритилиши ва электр таъминоти тубдан яхшиланиб, аҳоли учун янада обод, хавфсиз ҳамда қулай яшаш муҳити яратилади.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши
бош мутахассиси
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.
БатафсилМаҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсил