Экоолам      Бош саҳифа

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

Қайд этилишича, ҳозирда умумий инвестициялар миқдори тахминан 77 миллиард долларни ташкил этади, бу эса йиллик тафовутни 278 миллиард долларга етказяпти. Хусусий молиялаштириш эса глобал миқёсда ерларни тиклаш учун йўналтирилаётган маблағнинг атиги 6 фоизини ташкил қилади.

Ҳозирда яйлов ерлари ташаббуси бошланган. Унга 1,2 миллиард долларлик 45 та лойиҳа киради. Бу Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси тарихидаги яйлов ерларини қўллаб-қувватлаш учун ресурс­ларни сафарбар қилиш бўйича энг йирик ташаббусдир.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, ривожланиш банклари, жамғармалар ва компаниялар беш қитъадаги 23 та мамлакат, жумладан, ривож­ланишнинг турли босқичларидаги лойиҳалар учун 1,3 миллиард долларлик молиялаштириш портфелини эълон қилди. Ушбу сумманинг 644,5 миллион доллари янги молиялаштиришдир.

БМТга кўра, ҳозирда 70 дан ортиқ мамлакатда қурғоқчиликни бошқариш бўйича миллий режалар мавжуд. Бироқ, молиялаштириш кўлами ва амалий ҳаракатлар муаммони бартараф қилишга мутаносиб эмас.

Ерларнинг 40 фоизигача қисми деградацияга учраган, аммо мамлакатлар 2030 йилга бориб 1 миллиард гектардан ортиқ майдонни тиклашга ваъда берган.




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔9

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔12

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔85

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар