Муносабат
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
Батафсил2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичида ўқиётган талабаларнинг 600 нафари контракт пулини тўлолмагани учун ўқишни ташлашга мажбур бўлган.
Умуман ушбу даврда республикамиз бўйича бакалавр босқичи талабаларининг 8 минг 582 нафари олий таълим муассасасидан кетган. Бу борадаги рақамлар Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинди.
Рақамларга эътибор беринг! Ушбу даврда 2 минг 25 нафар талаба фанларни ўзлаштиролмаганлиги сабабли ўқишдан четлаштирилган бўлса, 410 нафари касаллиги сабабли ўқишни давом эттира олмаган. Ушбу рақамлар ҳар қандай кишини ўйга толдириши табиий.
Агар талаба фанни ўзлаштира олмаган экан, бунга фақат талабанинг ўзи айбдорми? Унга таълим бераётган профессор-ўқитувчилар фаолиятини ҳам савол остига қўймайдими ушбу рақамлар?
600 нафар ўғил-қизларимиз контракт пулини тўлолмагани учунгина таълимни давом эттира олмаган. Бугунги кунда бу жуда ачинарли ҳолат эмасми? Ёшлар иттифоқи, маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси жойларда бу муаммога ҳам эътиборини қаратса, вақтинчалик молиявий имконияти чекланган ёшлар келажаги учун катта устун бўлармиди?
«Оила даврасида» газетаси кейинги сонларда ушбу мавзуга кенгроқ тўхталади.
2017/2018 ўқув йили бошига олий таълим муассасаларидаги жами 297 минг 689 нафар талабалар таълим олаётган бўлиб, уларнинг 119 минг 180 нафарини қизлар ташкил этади. Талабаларнинг 27,1 фоизи давлат грантлари асосида, 72,9 фоизи шартнома асосида таълим олмоқда.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилТабиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
БатафсилКуни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил