Давр нафаси      Бош саҳифа

КИЧИК МУДДАТДАГИ КАТТА ИШЛАР

халқ манфаатига хизмат қила бошлади

Президентимиз 2017 йил 27 апрель куни Жиззах вилоятига ташрифи чоғида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туман ва шаҳарларда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича вазифа ва топшириқлар берган эди. Бугунги кунда ишга туширилган корхоналар, янги ижтимоий иншоотлар, давом этаётган қурилишлар ана шу вазифалар ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Президентимиз вилоятга ташрифи чоғида тамал тошини қўйиб берган Зафаробод туманидаги нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё минтақаси ҳаётида ҳам катта воқеа бўлди. Лойиҳа қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган ушбу корхонада йилига 5 миллион тонна нефть қайта ишланиб, «Евро – 5» стандартидаги юқори сифатли мотор ва авиация ёнилғиси, бензол, мазут, битум ва бошқа бир неча турдаги маҳсулотлар олинади.

Айни пайтда янги нефтни қайта ишлаш мажмуаси ўзининг геосиёсий аҳамияти бўйича ўта муҳим қурилиш сифатида хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳам эътироф этилмоқда.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, корхона саноат усулида ишга туширилгандан сўнг бу ерда 2 мингта иш ўрни яратилади. Маълумки, нефть-кимё тармоғидаги ҳар бир иш ўрни тармоқ билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда ҳам яна бир неча янги иш жойларини яратади. Шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, корхона ишга тушиши билан 16 мингдан ортиқ юқори даромадли янги иш ўрни пайдо бўлиши мўлжалланмоқда.

Айни пайтда корхонада қурилиш ишлари қизғин олиб борилаётир. Корхона асосини барпо этиш билан бир вақтда ишчилар учун уй-жой қурилиши ҳам бошланди. Чунки экологик талаблардан келиб чиқиб аҳоли манзилларидан олисда, чўл ҳудудида йирик иншоот бунёд этишда биринчи навбатда ишчилар учун турар жойлар зарур.

— Жиззах ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини битирганимдан сўнг ишсиз эдим, — дейди Бекзод Ашурматов. — Президентимизнинг ўтган йили вилоятимизда янги завод қурилишига биринчи ғишт қўйганини эшитиб, бу ерга келганман. Ҳозирча қурилишда ишлаяпман. Завод битса, биринчи навбатда, мутахассислар қабул қилинар экан. Мамлакатимизнинг шундай гигант корхонаси қурилиши бошланган кундан иштирок этаётганимдан мамнунман.

Ўтган йили қурилиши бошланган «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» заводида умумий қиймати 133,3 миллион евро бўлган мазкур лойиҳа доирасида йилига 16 минг «Peugeot Expert» ва «Peugeot Boxer» русумидаги экспортбоп тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Шу кунларда завод қурилиши учун «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ажратилган 45 гектарли ерда иш қизғин. Инвестиция лойиҳаси доирасида корхонанинг қурилиш-монтаж ишлари жорий йил май ойига қадар амалга оширилади, 2019 йилда маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди.

Бу заводнинг ишга туширилиши ҳам тармоқдаги бошқа корхоналарда иш ҳажмининг ошишига олиб келади. Корхона иш бошлаган биринчи йилдан бошлаб автомобиль бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти тизимидаги 30 га яқин йирик ва 160 дан зиёд ўрта ва кичик корхоналарни жалб этиш йўли билан камида 50 фоиз маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш режалаштирилган. Янги корхонада 600 дан зиёд иш ўрни яратилади.

Фориш туманида амалга оширилган яна бир лойиҳа — «Farish agro valley» масъулияти чекланган жамиятида минг бош наслли эчки боқишга мўлжалланган замонавий ферма қурилиши ҳам ҳудуд учун ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаш лозим. Лойиҳани амалга ошириш учун 11,5 миллиард сўм сарфланади.

— Мамлакатимизда ҳудуди жиҳатидан энг йирик туманлардан бири бўлган Форишда яқин йилларгача бирорта йирик корхона йўқлиги иқтисодиётни ривожлантириш, айниқса, аҳоли бандлигини таъминлашда жиддий муаммо бўлиб келаётган эди, — дейди меҳнат фахрийси Эркин Қозоқов. — Чекка туманда кейинги бир йилда 2 йирик, 10 дан зиёд ўрта ва кичик ишлаб чиқариш корхонаси қурилиб, ишга туширилди. Бу корхоналарда бизнинг ўғил-қизларимиз ишламоқда. Бир йилда ҳайратланарли ишлар амалга оширилди. Уларни бир айланиб кўриш у ёқда турсин, ҳатто шунчаки санаб чиқишнинг ўзига ҳам анча вақтингиз кетади. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби ишлар халқимиз турмушини янада яхшилашга хизмат қилаётир.

Булар Президентимизнинг вилоятга ташрифи давомида берган кўрсатмалари асосида амалга оширилган йирик лойиҳалардан айримлари, холос.

 

Тошқул БЕКНАЗАРОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔32

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔25

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔139

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 32    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 25    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 139    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 139    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар