Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

УЯЛИШ АЙБМИ?

Ёки кичкинтойлар «танса»си

Етти ёшли Жавлон столнинг тагига кираётиб, синглисига тайинлади:

— Анави, кўйлаги йиртиқ қизнинг рақси тугагандан сўнг мени чақир.

УЯЛИШ АЙБМИ?


— Бу энг яхши жойи-ку!.. Мен ҳам шундай ўйнай оламан!.. — ёйилган қўлларини ҳинд рақсига мослади Озода…

Ота хонага кираркан:

— Ақлли болаларим нимани томоша қиляпти? — дея жилмайганча  уларга яқинлашди.

— Акамнинг Алифбе байрами!.. — дея сакрай бошлади қизалоқ.

— Жавлон, бу ёққа чиқ!.. Сен ҳам байрамда қатнашдингми?

— Энг зўр жойида қатнашолмадим-да, — стол тагидан қия мўралади Жавлон. — Менга келганда қизлар тугаб қолди. Ахир, гуруҳимизда бор-йўғи ўнта қиз бўлса...

— Қизларсиз ўйнаса бўлмасмикан?

— «Танса»да бир қиз-бир ўғил ўйнайди-ку, дада, шуниям билмайсизми?..  

Ҳаё, ибо каби бебаҳо инсоний туйғуларни азалдан ота-боболаримиз муҳим қадрият сифатида эъзозлаб, қадрлаб келгани барчамизга маълум. Бироқ бугунги кунга келиб, айрим юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз ҳаё, ибо ва андишани унутмоқда. Энг ёмони, бундай фазилатларга зид одатларни йўлга қўйиш расм бўл­япти. Боғча ва мактабларда ўғил ва қиз болалар орасидаги нозик пардани олиб ташлаш борасидаги ҳаракатлар кўринмас қўллар воситасида амалга оширилмоқда. Ана шундай ҳодисалардан бирига гувоҳ бўлдим.

Боғчадаги жиянимни Янги йил байрамида суратга олиш учун боришимга тўғри келди. Ўша тадбирда болаларнинг вақтини чоғлаш мақсадида қорбобо ва қорқиз иштирокида ҳар хил ўйинлар уюштирилди. Ана шундай ўйинлардан бири болалар иштирокидаги пуфак ёриш мусобақаси эди. Шарт ниҳоят даражада оддий бўлиши билан бир қаторда, ғоят ғайритабиий: бир қиз ва бир бола ўртасидаги пуфак бир-бирларига тобора яқинлашиш оқибатида ёрилиши керак(!). Жажжи қизалоқлар тортинган кўйи атрофидаги катталарга боқади, катталар эса уни ўзи тортиниб, андиша қилиб турган ўғил бола томон яқинлашишга ундайди(!).

Ўша байрамдан кўнглимда бир хижиллик ва нохушлик туйиб қайтдим. Фарзандларимиз тарбиясини кимларга инонмоқдамиз? Уларнинг миттигина оламидан улкан жой эгаллайдиган байрам томошалари қайси одоб-ахлоқ мезонларига асосланиб ташкил этиляпти? Уларнинг феъл-атворига замин ҳозирловчи хатти-ҳаракатлари қай томонга қараб куртак отмоқда?.. Саволлар адоқсиз, жавоблар эса...

Шу ўринда ота-оналар, мураббий ва тарбиячиларни ўз вазифаларида ҳушёрлик, қатъийлик ва собитлик билан туришга ундаб, ўтмишдаги бир мисолни эътиборингизга илиндик:

Франция тарихига оид манбаларда келтирилишича, биргина мактуб туфайли Францияда юз йил мобайнида «танса» ўйини ман этилган. Ана шу мактубнинг қисқача мазмуни сайёҳ Хаммернинг «Тарих» китобида қуйидагича қайд этилган экан: «Султон Сулаймон Франция императори Франсуага қуйидаги мазмунда бир «ўғилбола» мактуб юборган эди: «Менким, қирқ саккиз юртнинг императори қонуний Султон Сулаймонман. Менга етган хабарларга кўра, сенинг мамлакатингда «танса» номида аёл билан эркак бир-бири ила қучоқлашиб, халойиқ олдида очиқчасига ўйин тушадиган одат пайдо бўлибди. Ҳудудларимиз битта бўлгани боис, ушбу разолатли ўйиннинг мамлакатимга ўтиш эҳтимоли мавжуд. Номаи ҳумоюним қўлингга етгани замон бу ўйинни тўхтатсанг-тўхтатдинг, тўхтатмасанг, ўзим бориб тўхтатаман!..»

Балки бу ўйинни санъат тури сифатида кўрадиган баъзилар фикримизга қўшилмай, бошқачароқ муносабат билдиришар. Улар маълум бир доирага оид мутахассислар орасида, айрим доираларда бўлиб ўтадиган ўйинларни ёқлаши балки табиийдир. Аммо гап навниҳол фарзандларимизнинг оммавий таълим-тарбия жараёни, уларнинг энг маъсум инсоний фазилатлари ҳақида кетганда бу масала янада жиддийроқ ёндашувни талаб этади.

Фарзандларимизни болаликдан уят, ҳаё, ибо каби таомиллардан ажратиб ўстирсак, катта бўлганида улардан нималар кутишимиз мумкин?

Бу ҳақда сиз нима дейсиз?




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар