Давр нафаси      Бош саҳифа

БИЗНЕСГА ХАЛАЛ БЕРМАСЛИК

катта натижа кафолатидир

Президент Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсат Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштиришга қаратилган. Зеро, фақат эркин иқтисодиёт ва рақобат орқалигина товарлар сифати яхшиланади, нархлар арзонлашади ва халқнинг турмуш даражаси ошади.

БИЗНЕСГА ХАЛАЛ БЕРМАСЛИК

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, давлат иқтисодиётни холи қўйиши керак. Эркин иқтисодиёт ҳаммасини жой-жойига қўйиб олади. Асосийси, нима қилиш эмас, балки нима қилмаслик керак, деган саволга аниқ жавоб топиш керак.

Эркин бозор иқтисодиёти «ихтиёрий ҳамкорлик» тамойилига асосланади. Давлат томонидан бошқариладиган иқтисодиётда ким, нима, қачон ва қанча истеъмол қилиши режалаштирилади ва бундай тизим нимага олиб келганининг аччиқ оқибатини бир вақтлар мамлакат бошдан ўтказди.

2004-2010 йиллари АҚШдаги компаниялардан бирида ишлаётган пайтим Ўзбекистон давлат идораларидаги айрим раҳбарлар мурожаат қилиб, юртимизда компания филиалини очишни таклиф қилди, давлат кафолати берилишини айтди. Таклифни компаниямиз раҳбарига етказдим. У эса бундай деди: «Албатта, таклифдан хурсандман. Лекин сармоя олиб кирувчига давлат кафолати эмас, балки очиқ иқтисодиёт керак. Конвертация очилиши, сиёсат ва иқтисодиёт эркинлаштирилиши, молк-мулк кафолати таъминланиши лозим. Шундай бўлгандагина Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқиш ўйғонади».

МДҲ мамлакатлари иқтисодиёти асосан хомашё ресурслари экспортига асосланган. Бизнес эса, яшириб нима қилдик, давлат сиёсатидан келиб чиққан ҳолда юритилади.

Ваҳоланки, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида на нефть, на олтин ва на бошқа табиий бойликлар бор, лекин турмуш даражаси АҚШдагидан юқори. Нега шундай? Чунки ривожланган давлатларда давлат сиёсатни бизнеснинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқади. Сабаб — бизнес ҳам давлатни, ҳам халқни боқади. Энг оғир даврларда бу давлатлар сармояни ўз халқининг илмий салоҳиятига сарф қилган. Масалан, ўз даврида шу йўлни тутган Сингапур бугун иқтисодиёт ва давлат сиёсати бўйича муваффақиятли модель сифатида ўрганилади.

Бу тажрибани Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатларида кузатишимиз мумкин. Ўзбекистон иқтисодиёти қийин аҳволда қолганига қарамай, Хусусан, Биринчи Президентимиз юзлаб ёшларимизни дунёнинг энг ривожланган давлатларига ўқишга юборди. Шавкат Мирзиёевнинг Мактабгача таълим вазирлигини ташкил қилиш тўғрисидаги қарори — инқилобий ғоя.

Хомашё экспортига асосланган иқтисодиётнинг келажаги йўқ. Ривожланган давлатлар анъанавий ёқилғидан фойдаланадиган автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатмоқчи. Бу ҳали фақат автомобилсозликдаги янгилик. Бошқа соҳаларда ҳам углеводород захираларига эҳтиёж камайиб бораверади.

Президентнинг «Умид» жамғармаси орқали ўқиган 800 кишилик армияси бор. Улар вақтида сараланган иқтидорли, илмга чанқоқ ёшлар, бугун эса олий тоифали мутахассислардир. Бундан ташқари, ўз ҳаракати билан чет элда таълим олиб, ривожланган давлатларда банк ва молия, тиббиёт, информацион технологиялар ва инжиниринг, қонунчилик ва бошқа кўп соҳаларда ишлаётган ватандошларимиз кам эмас. Юз минглаб ҳамюртларимиздан жилла қурса ярми йилига бир марта Ўзбекистонга келиб-кетса, шунинг ўзидан миллион-миллион даромад тушади. Агар улар келиб ишласа, фойда янада юқори бўлади.

Президент Билл Клинтон АҚШга раҳбарлик қилган даврда давлат бюджети 1957 йилдан буён биринчи марта 4 йил мобайнида профицит билан ёпилган. Бунинг сабаби президент АҚШдаги энг кучли иқтисодчиларни Оқ уйга тез-тез таклиф қилиб, улар билан иқтисодий ривожланиш стратегиясини баҳс қилиб турганидир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик борасидаги ташаббуслари шу маънода айни муддао бўлди.

Юзта қарор чиқариш мумкин, лекин бажарадиган мутахассис бўлмаса, қоғозда қолиб кетаверади. Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин. Яхши мутахассис тайёрлаш учун вақт керак. Ривожланган мамлакатлардаги ватандошлар билан яқин алоқа шу жиҳатдан муҳим. Ҳеч ким ўз-ўзидан сармоя билан юртимизга кириб келавермайди. Дунёда икки юздан зиёд давлат бор ва жаҳон иқтисодиётида ўрин топиш учун фақат ўзимиз курашишимиз керак.

 

Аробиддин ТЎРАХОНОВ,

Инвестиция бўйича катта мутахассис

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔32

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔25

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔139

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 32    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 25    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 139    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 139    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар