Давр нафаси      Бош саҳифа

ОБОД БЎЛАЁТГАН ОҚТОМ

Ҳаётий дастурнинг амалий натижаси

Жиззах — Фориш автойўли бўйида, туманга кириш дарвозаси бўлган Оқтом қишлоғининг «Обод қишлоқ» дастурига киритилиши бежиз эмас, албатта.

ОБОД БЎЛАЁТГАН ОҚТОМ

Жанубий Қизилқумнинг Нурота тоғ тизмалари туташ қисмида собиқ тузум даврида сувсиз даштдаги давлат қоракўлчилик хўжалигининг асосий ғалла хирмони, дон омбори вазифасини ўтаб келган қишлоқ ўтмишини кекса авлод вакиллари эслашади. Ҳақиқатан ҳам, ўша даврларда 30-35 хонадондан иборат «Зерновой» деб аталган бу қишлоқча аҳолиси барқарор ойлик маошдан ташқари, давлат хирмони ва омборидан «тўкилиб қолган» дондан ҳам улушини олиб тургани учун сувсиз, коммунал, маиший қулайликларсиз ҳам ҳаётдан рози яшаган.

Аммо давр ҳам, қишлоқ ҳам ўзгарди. Ҳудуднинг тарихий номи билан аталадиган Оқтом бугун 509 хонадондан иборат 2 минг 851 нафар аҳоли истиқомат қилаётган катта қишлоққа айланган. Қишлоқ катта бўлгач, истеъмол, талаб, эҳтиёж ҳам шунга яраша бўлади. Энди тирикчилиги чорвачилик ва қисман деҳқончилик бўлган қишлоқ одамларининг ҳаёти ҳавас қиларли эмас. Негаки, кейинги йилларда қатор ижтимоий-иқтисодий муаммолар тўпланиб қолган эди.

Туман ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган қишлоқни ободонлаштириш дастурида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир оила турмуш фаровонлигини юксалтириш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш чоралари белгиланган. Ушбу дастурга мувофиқ, Наврўз байрами арафасида қишлоқда кенг кўламли ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш тадбирлари бошланди.

Шу кунларда Оқтом қишлоғида иш авжида. Тумандаги корхона, ташкилот, муассасаларнинг юзлаб ишчилари, техника воситалари ҳашарга жалб этилган. Ҳудуддаги 16 ва 35-умумтаълим мактаблари, қишлоқ врачлик пунктида таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин.

Қишлоқ ўртасидан ўтган йўл атрофидаги дарахтларга шакл берилиб, оқланмоқда. Қуриган дарахтлар кесилиб, ўрнига япон сафораси ва арча кўчатлари экилаётир.

Электр узатиш тармоқлари таъмирланиб, симёғочлар янгиланмоқда. Ички йўлларга шағал тўкилиб, текислаш ишлари бошланди. Эски, пастқам ва яроқсиз ҳолга келиб қолган бинолар бузилиб, ўрнига янгилари қад ростлаётир. Кам таъминланган 13 оила уйлари жорий таъмирланиб, том қисми алмаштирилди.

— Давлат идоралари бизнинг ҳолимиздан хабар олиб, турмушимизни енгиллатишга эътибор бераётганидан кўнглимиз тоғдек кўтарилмоқда. Бизнинг уйимизни ҳам таъмирлаб беришди. Томорқамизга сув чиқариш, экин экишга ёрдамлашмоқда, — дейди уй бекаси Муҳаббат Эрдонова.

Амалга оширилаётган ишлар давомида томорқадан самарали фойдаланиш, қўшимча даромад олишга эътибор қаратилмоқда. Ўрганишлар жараёнида аксарият аҳоли томорқадан самарасиз фойдаланаётгани маълум бўлди. Масалан, Фахриддин Қўйчиев деҳқон хўжалиги ташкил этиб, бундан бир неча йил олдин 36 сотих ерга эккан токлар қаровсизликдан қуриб қолган. Худди шундай умри беҳуда ўтаётган ерлар анчагина.

Шунинг учун туман қишлоқ хўжалиги бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими ва бошқа давлат ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан ҳар бир хонадон соҳибига ердан фойдаланиш бўйича маслаҳат, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Оқтомда «Обод қишлоқ» дастурини амалга ошириш бўйича туман ишчи гуруҳининг дала штаби фаолият кўрсатаётир. Штабда бандликка кўмаклашиш маркази, архитектура, тижорат банклари, ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотлар мутахассислари аҳолига зарур маслаҳат ва кўмак беради.

Дастурга мувофиқ, қишлоқ гузари ва фуқаролар йиғини биносини қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Хуллас, Оқтом кундан-кун обод ва кўркам қишлоққа айланмоқда.

 

Тошқул БЕКНАЗАРОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔32

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔25

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔139

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 32    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 25    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 139    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 139    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар