Оролқум чўлида ҳаётнинг Яшил излари
Орол фожиаси инсоният тарихидаги энг катта экологик офатлардан бири сифатида нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солиб келмоқда.
БатафсилКўпчилик эҳтиёжидан ошиқ маблағни банкка қўйиб, фоиз олишни истайди. Қолаверса, бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли…
— Жозибадор омонатлар доим мижозларни қизиқтиради, — дейди Марказий банк Кичик бизнес департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари Комил АҲМЕДОВ. — Бу аҳолининг депозитга бефарқ эмаслигини кўрсатади. Аслида омонат талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма, муддатли, омонат сертификати сингари тўртта турга бўлинади. Омонат фоизи кунлик ҳисобланади. У омонат дафтарчаси асосида расмийлаштирилади. Бугун омонатнинг энг юқориси 16,5 фоизни ташкил этади.
— Ёнғоқ кўчати экмоқчи бўлган фуқаро кредит олиш учун қайси банкка мурожаат этиши зарур?
— «Асакабанк» ушбу соҳани молиялаштириш учун давлат дастурига киритилган. Аммо бундан бошқа банклар четда, маблағ ажратмайди, деган хулоса чиқармаслик керак. Ёнғоқ учун кредит уч йил муддатга берилади. Масалан, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида уч минг гектар, Қўшработ туманида минг гектар майдонда ёнғоқзор ташкил этиш кўзда тутилган.
— Талабага кредит ажратиш муддати қанча?
— Бакалавриатга ўн йил, магистратурада таҳсил олаётган талабага беш йил муддатга кредит берилади. Талабага кредит ҳар йили бериб борилади.
— Хорижда таҳсил олаётган талабага нега кредит берилмаяпти?
— Яқин орада бу масала ижобий ҳал этилади. Ўшанда талабага эллик фоизгача контракт пули тўлаб берилади. Нега юз фоиз эмас, деган савол туғилиши табиий. Бу масала атрофлича ўрганилиб, кейин бир тўхтамга келинади.
— Кредит олаётган фуқаро билан шартнома қайси тилда тузилиши керак?
— Албатта, давлат тилида. Мижоз хоҳишига кўра, у бошқа тилда ҳам имзоланиши мумкин.
— Кредит нақд пулда ҳам бериладими?
— Кредитни нақд пулда ҳам беришни йўлга қўйиш устида ишлар олиб бориляпти.
Орол фожиаси инсоният тарихидаги энг катта экологик офатлардан бири сифатида нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солиб келмоқда.
БатафсилБаъзан одамлар учун катта кўринадиган муаммони ҳал этиш биргина қарордан бошланади. Баъзан эса бир кўчанинг асфальтланиши, бир километр канални бетонлаш ёки эскирган боғча биносининг таъмирланиши бутун бир маҳалланинг ҳаётини ўзгартиради.
БатафсилТошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
Батафсил