Экология      Бош саҳифа

Оролқум чўлида ҳаётнинг Яшил излари

Орол фожиаси инсоният тарихидаги энг катта экологик офатлардан бири сифатида нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солиб келмоқда.

Оролқум чўлида ҳаётнинг  Яшил излари

Бир пайтлар улкан сув ҳавзаси бўлган ҳудуднинг қисқариши натижасида денгиз тубида улкан Оролқум чўли пайдо бўлди. Унинг юзасидан кўтарилаётган туз, чанг ва қум заррачалари юзлаб километр масофаларга тарқалиб, атроф-муҳит, аҳоли саломатлиги, қишлоқ хўжалиги ва табиий экотизимларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бугун Ўзбекистон олдида турган муҳим экологик вазифалардан бири – Орол денгизининг қуриган тубини яшил қопламалар билан мустаҳкамлаш, чўлланиш жараёнини жиловлаш ва Оролбўйи ҳудудида экологик барқарорликни таъминлашдир. Бу йўналишда сўнгги йилларда бошланган кенг кўламли ишлар оддий кўчат экиш тадбири эмас, балки, иқлим ўзгариши, чўлланиш, қум ва туз кўчиши каби глобал муаммоларга қарши илмий асосланган экологик стратегиянинг муҳим қисмига айланди.

Оролбўйи экологик муаммоларини юмшатиш, айниқса сўнгги саккиз йилда давлат экологик сиё­сатининг муҳим йўналишига айланди. Айниқса, 2018 йилдан бошлаб Оролнинг қуриган тубида кенг кўламли ўрмон-мелиоратив тадбирлар янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг Оролбўйига ташрифлари чоғида ҳудуддаги экологик вазиятни яхшилаш, қуриган денгиз тубида шўр ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни экиш, яшил қопламалар барпо этиш бўйича катта вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги натижалар ушбу сиёсатнинг амалий самарасини кўрсатмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2018-2025 йиллар давомида Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда «яшил қоплама» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди. Бу ишлар учун 7,8 минг тонна саксовул, қорабуроқ, черкез, қандим каби чўл ўсимликлари уруғлари жамғарилди. Бу рақамлар ортида минглаб инсонларнинг меҳнати, юзлаб техника ва механизмлар, илмий изланишлар ҳамда йиллар давомида олиб борилган тизимли ишлар мужассамдир.

Оролбўйида яшил қопламалар барпо этиш ишлари тегишли давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги «Ўзбекистон Респуб­ликасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ўрмон фондини кенгайтириш, чўл ҳудудларида ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий асослардан биридир.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги «Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунинг­дек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан 2021 йилда республика бўйича жами 560 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этиш режалаштирилган бўлиб, шундан 375 минг гектари Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларига, 172 минг гектари эса Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Оролбўйи ҳудудларига йўналтирилиши белгиланди.

Оролнинг қуриган тубида оддий дарахтларни экишнинг ўзи етарли эмас. Бу ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароити ниҳоятда оғир бўлиб, шўрланиш, сув танқислиги, юқори ҳарорат ва кучли шамоллар ўсимликларнинг ривожланишини мураккаблаштиради. Шу сабабли яшил қопламалар учун, аввало, саксовул, черкез, қорабуроқ, қандим каби қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли чўл ўсимликлари танланмоқда.

Айниқса, саксовулнинг аҳамияти беқиёс. Унинг илдиз тизими қумни мустаҳкамлайди, шамол эрозиясини камайтиради ва қум кўчишининг олдини олади. Шу боис Оролқум шароитида саксовулзорлар табиий ҳимоя қалқони вазифасини бажаради. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, чўл ҳудудларидаги бир гектар саксовулзор атмосферадан сезиларли миқдорда карбонат ангидридни ютади, ўсимликлар эса қум ва чангнинг тарқалишини камайтиришга хизмат қилади. Демак, бу ерда экилаётган ҳар бир саксовул кўчати – шунчаки дарахт эмас, балки табиат мувозанатини тиклашга қаратилган муҳим қадам.

Оролбўйида олиб борилаётган ишларнинг кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2018-2024 йиллар давомида Оролнинг қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида 1 миллион 865 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» барпо этилди. Шундан 1 миллион 783 минг гектари уруғ сепиш, 82 минг 397 гектари эса кўчат экиш орқали ташкил этилди. Бу даврда ҳудудга қарийб 82 миллион туп чўл ўсимлиги кўчати экилди.

Ўтган йилнинг ўзида Оролбўйида жами 150,7 минг гектар майдонда яшил майдонлар яратилди. Шундан 145,2 минг гектари Орол денгизининг қуриган туби ва унга туташ ҳудудларга тўғри келади. Жумладан, Мўйноқ туманида 90,5 минг гектар майдонда яшил қопламалар барпо этилди. Бу рақамлар Оролбўйидаги экологик сиёсат бир марталик акция эмас, балки изчил ва узоқ муддатли давлат дастурига айланганини кўрсатади.

Орол денгизининг қуриган тубида яшил қоп­ламалар барпо этишдан асосий мақсад – атмосферага кўтарилаётган туз ва чанг миқдорини камайтириш. Ўсимлик қоплами тупроқ юзасини мустаҳкамлайди, шамол тезлигини пасайтиради ва чанг кўчишини чеклайди. Шу маънода, Оролқумда барпо этилаётган ўрмонзорларни «яшил қалқон» дейиш мумкин. Унинг таъсири фақат Оролбўйи билан чекланмайди, чунки Орол муаммоси чегара билмайдиган ва оқибатлари бутун Марказий Осиё экологик хавфсизлиги учун муҳим бўлган глобал масалага айланган.

Оролбўйида амалга оширилаётган ишларнинг истиқболи «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган. Асосий мақсадлардан бири – Оролнинг қуриган тубида қўшимча 600 минг гектар майдонда яшил қопламалар барпо этиб, уларнинг умумий майдонини 2,6 миллион гектарга, яъни қуриган денгиз ҳудудининг қарийб 80 фоизигача етказишдир. Бугунги натижалар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда бундай улкан экологик вазифаларни амалга ошириш учун зарур тажриба, техника, уруғ базаси шаклланган.

Муҳими, дарахт экиш билан чекланиб қолинаётгани йўқ. Оролбўйида экологик тикланиш, яшил иқтисодиёт, иқлимга мослашув, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, биохилма-хилликни сақлаш ва маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш каби йўналишлар ўзаро уйғунлаштирилмоқда. 2025 йилда Оролбўйи экологик ҳолатини барқарорлаштириш учун 32 миллион доллардан ортиқ грант маблағлари жалб қилингани ҳам бу ҳудудга халқаро миқёсда эътибор кучайиб бораётганидан далолат беради.

Айни пайтда Оролбўйида яшил қопламалар яратиш жараёнига маҳаллий аҳоли ҳам фаол жалб қилинмоқда. Хусусан, уруғларни йиғиш, кўчат етиштириш ва ўрмон-мелиоратив тадбирларда иштирок этиш орқали аҳоли учун қўшимча даромад ва бандлик имкониятлари юзага келмоқда.

Орол денгизини аввалги ҳолига қайтаришнинг имкони йўқ, албатта. Аммо экологик фалокат оқибатларини юмшатиш, чўлланишнинг олдини олиш, туз ва чанг бўронларини камайтириш, биохилма-хилликни тиклаш ҳамда аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратиш – бугун амалга ошириш мумкин бўлган реал вазифа. Ўзбекистоннинг Оролбўйидаги сиёсати айнан шу мақсадга қаратилган.

Барпо этилаётган яшил майдон ва етиштирилган ҳар бир ниҳол келажак учун қолдирилаётган улкан экологик меросдир. Бугун Оролқумнинг кенг ҳудудларида яшил қопламалар шаклланмоқда. Кеча чанг ва туз кўтарилган майдонларда бугун ҳаётнинг илк белгилари пайдо бўлмоқда. Бу – табиатнинг инсон қўли билан қайта тикланаётганидан далолат беради.

 

Алижон ЖАЛИЛОВ,

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши раиси,

вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Оролқум чўлида ҳаётнинг  Яшил излари

Оролқум чўлида ҳаётнинг Яшил излари

🕔10:27, 10.09.2026 ✔11

Орол фожиаси инсоният тарихидаги энг катта экологик офатлардан бири сифатида нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солиб келмоқда.

Батафсил
Депутатлик бош мезони –  одамлар  ишончи  оқланишида  оқланишида

Депутатлик бош мезони – одамлар ишончи оқланишида оқланишида

🕔10:20, 10.09.2026 ✔10

Баъзан одамлар учун катта кўринадиган муаммони ҳал этиш биргина қарордан бошланади. Баъзан эса бир кўчанинг асфальтланиши, бир километр канални бетонлаш ёки эскирган боғча биносининг таъмирланиши бутун бир маҳалланинг ҳаётини ўзгартиради.

Батафсил
Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔69

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оролқум чўлида ҳаётнинг  Яшил излари

    Оролқум чўлида ҳаётнинг Яшил излари

    Орол фожиаси инсоният тарихидаги энг катта экологик офатлардан бири сифатида нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солиб келмоқда.

    ✔ 11    🕔 10:27, 10.09.2026
  • Депутатлик бош мезони –  одамлар  ишончи  оқланишида  оқланишида

    Депутатлик бош мезони – одамлар ишончи оқланишида оқланишида

    Баъзан одамлар учун катта кўринадиган муаммони ҳал этиш биргина қарордан бошланади. Баъзан эса бир кўчанинг асфальтланиши, бир километр канални бетонлаш ёки эскирган боғча биносининг таъмирланиши бутун бир маҳалланинг ҳаётини ўзгартиради.

    ✔ 10    🕔 10:20, 10.09.2026
  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 69    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 125    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 130    🕔 15:58, 27.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар