Баҳолашнинг холислиги энди қандай мезонларда ўлчанади?
Кундалик ҳаётда ҳар биримиз бир марта бўлса ҳам баҳолаш хизматларига ишимиз тушган. Кредит ёки суғурта масаласида бу ташкилотни қидириб қоламиз. Билганимиз, «оценка»лашни ўз манфаатимизга қараб ўзгартириш мумкин. Кредит олишда мулкни гаров сифатида қўяр эканмиз, баҳолаш ташкилотларига нархини баландроқ қилиб беришини илтимос қиламиз. Аксинча, мулк сотаётганда, солиқ ва бошқа тўловлардан қочиш мақсадида арзонроқ қилиш пайига тушамиз.
Булар-ку, майли, гап давлат мулки ҳақида кетса-чи? Бундай баҳолаш тизимидан давлатнинг қанчадан-қанча мулки ўзининг ҳақиқий қийматидан анча арзон нархларга баҳоланиб кетгани ҳеч кимга сир эмас.
Президентимиз ташаббуси билан ушбу соҳа ҳам тубдан ислоҳ қилинадиган бўлди. Бу «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда ўз аксини топган.
Хўш, янги ҳужжат билан баҳолаш тизимида нималар ўзгаради, қандай янгиликлар киритилади, баҳолашнинг холислиги қандай мезонларда ўлчанади?
Ташкилий ўзгаришлар
■ Баҳоловчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация марказида аккредитация қилиш тартиби жорий қилинади. Амалдаги мулкни баҳолаш миллий стандартлари танқидий қайта кўриб чиқилиб, уларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чоралари кўрилади.
Лицензия
■ 2018 йил 1 июлдан бошлаб, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида баҳоловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда сертификатлар берилади.
■ Баҳоловчи ташкилотларнинг илгари берилган лицензиялари амал қилиш муддати 2019 йил 1 январдан тугатилади.
Имтиёз
■ Баҳоловчи ташкилотлар капиталининг энг кам миқдорига бўлган юқори талабларнинг мавжудлиги профессионал мутахассисларнинг баҳолаш хизматлари бозорига киришини чеклаб, бунинг оқибатида баҳолаш ишлари сифати уларга, айниқса, бизнесни баҳолаш ҳамда банк ва суғурта фаолиятида ортиб бораётган талабларга мос келмас эди. Бунга барҳам бериш мақсадида, баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ва баҳолаш ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдорига бўлган талаб бекор қилинади.
■ Баҳоловчи ташкилотларга кўрсатиладиган хизматлар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки тўловсиз хизматлар кўрсатишга рухсат берилади.
Холис баҳо
■ 2019 йил 1 январидан бошлаб, баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари фақат биринчи ёки олий тоифадаги баҳоловчи бўлиши мумкин.
■ Буюртмачи ёки бошқа шахсларнинг, агар бу баҳолаш натижасининг ишончлилигига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли туғилса, баҳоловчининг фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.
Давлат мулки
■ Давлат мулкини, шунингдек, давлат томонидан сотиб олинадиган объектларни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни танлаш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Мутахассис тавсия этади: Шўрланишга қарши самарали восита
🕔16:39, 11.12.2025
✔32
Фан-техника тараққиётининг ривожланиши ва кимё саноати ишлаб чиқаришининг жадаллашуви шароитида экология ва гидроэкология муаммоси тобора кескинлашиб бормоқда. Саноат қўшимча маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил
ЭКОСТИКЕР Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?
🕔16:31, 11.12.2025
✔33
Бунинг аҳамияти, тартиби ва нархлар...
Шаҳар марказида эрталабки тирбандлик…
Батафсил
«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?
🕔11:03, 04.12.2025
✔49
Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди
Батафсил