Давр нафаси      Бош саҳифа

Барча газ тўлдириш шохобчалари ва газ баллонли машиналар текширувдан ўтказилади

Республикамизда автотранспорт воситалари ёнилғиси сифатида нисбатан арзон метан ва пропан газидан кўпроқ фойдаланилмоқда.

Барча газ тўлдириш шохобчалари ва газ баллонли машиналар текширувдан ўтказилади

Бу бугунги куннинг  талаби. Бунинг ягона мажбурияти транспорт воситасини вақти-вақти билан техник кўрикдан ўтказиш, йилда бир марта капитал текширувни канда қилмасликдир. Бу, биринчи навбатда, автомобиль эгасининг хавфсизлигини кафолатлайди. Жамоат транспорти воситаларига эса, бу талаб қатъий. Ахир, кўза кунда эмас, кунида синади, деб бежиз айтилмаган... 

2018 йил 18 сентябрь куни соат 8:30 ларда «Вобкент Гулшани» МЧЖга қарашли «ISUZI» русумли автобус Когон туманидаги «Zelich oil» метан газ қуйиш шохобчасидан ёнилғи қуйиб, «Когон-Қоровулбозор» йўналишида ҳаракатланаётиб, тахминан 700 метр юрган автоуловнинг газ баллони портлаган.

ЎзА маълумотига кўра, оқибатда автобусдаги 26 йўловчидан 4 нафари ҳодиса жойида ва 1 нафари шифохонада вафот этган. 21 нафар йўловчининг 5 нафари оғир, 7 нафари ўрта оғир ҳамда 9 нафари енгил аҳволда. Айни пайтда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Президентимиз топшириғига биноан, вафот этганлар оиласига 10 миллион сўмдан, оғир тан жароҳати олганларга 5 миллион сўмдан ва бошқа жароҳатланганларга 2 миллион сўмдан моддий ёрдам пули ажратилди. 

Эътиборсизлик...

Автомобилга ўрнатилган газ баллонида ёки газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлиши бу биринчи марта кузатилаётган ҳолат эмас. Бу каби фожиали воқеаларнинг келиб чиқишида аслида ўзимиз ҳам айбдормиз. Негаки, автомобилимизга газ баллонини арзонга тушсин деб, лицензияси бўлмаган корхоналарда (баъзан хонадонларда жойлашган устахоналарда) ўрнатамиз. Ҳолбуки, газ баллони ўрнатилгандан сўнг, талаб бўйича, албатта, тест синови ўтказилиши шарт. Корхоналарнинг кўпчилигида эса бундай техник имконият йўқ. Шу сабаб қўлимизга яроқлилиги бўйича олдиндан тайёрланган хулоса қоғозини тутқазишса ҳам, лоқайдликданми ёки шошма-шошарликдан, олиб кўниб кетаверамиз. Ёки газ баллонидан фойдаланиш борасидаги атиги 8 соатлик ўқув курси гувоҳномасини ҳам пулга сотиб олиш одатий тусга айланган. Шунинг учун автомобилнинг бирор қисмидан газ сизиб чиққанида ускунани қаердан ёпишни билмайдиган ҳайдовчилар ҳам учраб туради. Техник кўрикдан ўтказиш, унинг муддатлари тўғрисида-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

Газ ёнилғиси қуйиш шохобчаларида техник талабларга ёндашув ҳам турлича. Унга риоя қилганлар ҳам аксарият ҳолларда масъулиятсизлик билан буни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Биргина ёнилғи қуйилаётган автомобиль билан навбатдагиси орасида тегишли масофа сақланиши талабига на ҳайдовчилар ва на ёнилғи қуйиш шохобчаси ходимлари эътибор қаратади. Ёнилғи қуйилаётган автомобилнинг газ баллон ўрнатилган юкхонаси очиқ туриши, автомашина қўл тормозисиз эркин сақланиши талабини эса, кўпчилик билмаса ҳам керак. Яна қайтарамиз: кўза кунда эмас, кунида синади... 

Икки ой муддатда

Юқоридаги салбий ҳолатдан сўнг газ баллонлар билан жиҳозланган автомобиллар ва уларга хизмат кўрсатувчи газ тўлдириш шохобчалари, шунингдек, табиий газда ишловчи қозонхоналар, печлар ва бошқа ускуналарнинг техник ҳолатини ҳар томонлама синчиклаб инвентаризациядан ўтказиш борасида Бош вазир томонидан имзоланган ҳукумат фармойиши чиқди.

Ҳужжатда хатловдан ўтказиш икки ой муддатда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Текширув натижаларига кўра, ёнилғи сифатида табиий газдан фойдаланиладиган автотранспорт воситалари, газ қуйиш станциялари, қозонхоналар, печлар ва бошқа ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ авариянинг олдини олиш бўйича «Йўл хариталари» ишлаб чиқилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.

Пойтахтда аҳвол қандай?

Бугунги кунда пойтахт аҳолисига газ баллон ўрнатилган жамоат транспорти воситалари, хусусан, автобуслар хизмат кўрсатади. Хўш, улардаги газ баллонлари ускуналари техник созлиги қай даражада, хавотирга асос борми?

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизматининг ­«Podrobno.uz»га берган маълумотига кўра, пойтахтликлар газ баллонлари билан жиҳозланган автобусларда бехавотир ҳаракатланиши мумкин, ваҳимага ўрин йўқ. 

 — Компания балансидаги автобуслар ҳафтада икки бор — сешанба ва жума кунлари техник кўрикдан ўтади. Йилда бир марта капитал текширув ўтказилади. Шу сабабли пойтахтда ҳаракатланаётган жамоат транспортидан фойдаланишда ҳеч қандай хавф йўқ, — дея таъкидлаган матбуот хизмати вакили.

Ўтган йиллар тажрибасидан маълумки, пойтахт кўчаларида «Mercedes-Benz» автобусининг бир неча марта ёниб кетиши қайд этилди. Бунинг сабаби аниқланиб, уни келтириб чиқарувчи ҳолатлар бартараф этилдими?

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг таҳририятимизга йўллаган жавобига кўра, автобусларнинг ёниб кетиши сабаблари мутахассислар томонидан текширилганда, ёнғин аксарият ҳолларда юқори босимли шланг ёрилиб кетишидан келиб чиққани аниқланган. Ёнғин чиқишининг олдини олиш мақсадида барча автобусларнинг юқори босимли шланглари металл қувурларга алмаштирилган.

* * *

Когон туманидаги фожиа сабаблари аниқланади, албатта. Айбдорлар жазоланади ҳам. Ҳукумат фармойиши бўйича газ баллонлар билан жиҳозланган автомобиллар хатловга олинади. Аммо шу билан муаммо барҳам топадими?  Юқоридаги фожиа оқибатида беш аёл ҳалок бўлди. Уларнинг норасида фарзандлари армони, кўнгил жароҳати битадими? Шундай экан, у шахсий автомобиль бўладими ёки жамоат транспорти қатъи назар, барчамиз ҳар куни уловимизнинг созлигига, бошқаларга хавф солмаслигига амин бўлган ҳолда рулга ўтирайлик.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔32

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔25

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔139

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 32    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 25    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 139    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 139    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар