Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилЎтин ёрган болта ташқарида қолади...ми?
Дам олиш куни бозорга йўлим тушди. Қўлимга сиққанча ул-бул олиб, турмуш ўртоғим ва қизимни кўчанинг бошида кута бошладим.
Бозорга кираверишда деҳқону боғбонлар ерга ўтириб олиб, мева-чева сотарди. Аксарияти деҳқонлар экан. Маҳсулотлари ҳам ерга қўйилган. Шунга қарамай, харидор кўп. Ҳали бозорга кирмасдан кўпчилик шу ернинг ўзида бозор-ўчарини қилиб кетяпти. Бир соя жойга ўтириб, сотувчи ва харидорларнинг савдосини кузатдим. Самимий савдосидан дилим яйради. Одамларнинг бозор ичига йўламаётганига қизиқсам:
— Арзон, қуёшда сингиб пишган, барра мева бўлгандан кейин шу ердан олиб кета қоламиз. Ичкаридаги нархга яқинлашиб бўлмайди, — деди бир рус аёли.
Шу пайт қаердандир гув этиб милиция ва яна қайсидир назорат органлари ходимлари, бозор мутасаддилари пайдо бўлишди. Бечора деҳқонларни қувиб-солишди.
— Тез йиғиштирларинг нарсаларингни! Ҳамма жойни ахлат қилиб, йиғилиб олгансанлар! — дея бақирарди улардан бири.
— Вой, ўғлим, ўзи ҳозиргина келдик. Бироз савдо қилайлик... — зорланди кекса онахон, бир челак нокини аранг кўтараркан.
— Нима ишимиз бор? Қуриларинг ҳамманг! Пул топиш керакми, қонунга риоя қилларинг! Бор ана бозор растасига!
Кампир унинг важоҳатидан қўрқиб ортиқ оғиз жуфтламади. Челагини кўтариб мен турган дарахт соясига келди.
Бошқа сотувчи аёллар бидир-бидир қилиб улар билан гап талашарди.
— Ҳар куни атрофни супуриб-сидирсак, тинчгина тирикчилик қилишга бермайди. Раста-раста дейди. Биз бечоралар у ерга яқин йўлолмаслигимизни жуда яхши билади. Ҳамма растанинг ўз эгаси бор.
— Ерда ётган олмангни бошимга ураманми? Қўлимгаям олмайман, — деди оқ кўйлагига аранг сиғиб турган, тугмалари ораси катта-катта очилган мутасадди амакилардан бири.
— Ҳа, ирганасанми, сенлар супермаркетлардан қиммат-қимматидан ейишга ўргангансанларда-а? Ўша маркетларгаям худди шу мевалар етказиб берилади. Улар ҳам деҳқонлардан олади мева-сабзавотларни, — бўш келмади юзини офтоб урган, қўллари меҳнатдан қавариб кетган ёшгина аёл.
Кўнглим бузилиб кетди. Тўғриси, савдо қилаётганларга раҳмим келди. Шундоқ катта бозорда уларга наҳот жой топилмаса?
Шу хаёлларга шўнғиб турганимда, оила аъзоларим келиб қолишди.
Эҳтимол, фақат уй-иш деб атрофимизда бўлаётган муаммоларга эътиборсиз қараётгандирмиз. Лекин ўша куни кўрганларим устида ҳамон бош қотираман...
Зилола ЖАЛОЛОВА
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил