Муносабат
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилГулнора ХУДОЙБЕРДИЕВА,
«Ўзбектелеком» АК «Тошкент шаҳар телеком» Эксплуатация марказининг марказий тармоқлар эксплуатация боғламаси мутахассиси
«Оила даврасида» — энг севимли газетам. Нашрга жамоамиз билан бирга обуна бўлганмиз. Шу сабабли газета келадиган кунни барчамиз орзиқиб кутамиз. Нашрнинг ҳар бир сони мени ва касбдошларимни ўткир баҳс-мунозараларга чорлайди. Тўғри, ҳаётий хулосалар чиқаришга ёрдам беради.
Мени кўпроқ газета саҳифаларида доимий бериб борилаётган ота-она қадри, фарзанд тарбияси, қайнона-келин муносабатлари, оила тинчлигини сақлаш мавзуларидаги туркум мақолалар қизиқтиради. 34 йилдан буён алоқа соҳасида ишлаётган бўлсам, турмушда оиласидан меҳр кўрмаган, тинчлиги бўлмаган хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, унинг ҳаётида қувонч, ишида барака бўлганини кўрмаганман. «Оила даврасида» газетасини эса оила мустаҳкамлиги борасида қайғураётган, куюнчаклик билан долзарб мақолалар бераётган ягона ихтисослашган нашр, деб биламан.
«Оила даврасида»ни оилавий ўқиймиз. Турмуш ўртоғим, ўғилларим ва ҳатто келиним ҳам алоқа соҳасида ишлашади. Шу сабабли хонадонимиздаги меҳр ва иноқликни ҳам шу нашрдан деб биламан.
Оилангиз мустаҳкам бўлишини, отанинг ўрни — тўрда, она — иззатда, қайнона — меҳрибон, фарзандлар — оқил, келин — қўли кўксида бўлишини истасангиз — албатта, сиз ҳам «Оила даврасида» газетасини ўқинг!
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилТабиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
БатафсилКуни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил