Давр нафаси      Бош саҳифа

Шавкат МИРЗИЁЕВ: АДАБИЁТ ХАЛҚНИНГ ЮРАГИ, ЭЛНИНГ МАЪНАВИЯТИНИ КЎРСАТАДИ

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди, дея хабар берди Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати.

Шавкат МИРЗИЁЕВ: АДАБИЁТ ХАЛҚНИНГ ЮРАГИ,  ЭЛНИНГ МАЪНАВИЯТИНИ КЎРСАТАДИ

Бу борадаги режа 2017 йил 3 февраль куни мазкур боққа ташриф чоғида белгиланган эди. Ўша йили 18 апрелда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, хиёбоннинг меъморий-ғоявий лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўтган вақт мобайнида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, 8 гектардан зиёд майдонда Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамбли яратилди.
Илгари бу ерда саноқли адиб­ларимизнинг ҳайкаллари бор эди. Гўёки, Алишер Навоийдан сўнг истеъдодли шоирлар етишиб чиқмагандай таассурот пайдо бўларди.
Шу боис Адиблар хиёбонини ғоявий-бадиий жиҳатдан янада бойитиш мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибро­йим Юсупов, Александр Файн­берг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуа­лари ҳам яратилди.
Ҳазрат Навоий бобомизнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композицияда, мантиқий ечим асосида жойлаштирилди. Шу ерда Ёзувчилар уюшмаси учун бино барпо этилгани ҳам ҳамоҳанг­лик касб этди.
Давлатимиз раҳбари бу ерга ташриф буюриб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан учрашувда миллий адабиётимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.
– Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Юртимизда ижодкорларнинг асарлари доимий равишда чоп этиляпти. Энди уларни дунёга олиб чиқиш кераклиги таъкид­ланди.
Масалан, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари ижодкорларнинг асарлари хорижий тилларда нашр этилмоқда. Лекин бу ишлар таржимонларнинг ўз ташаббуси ва қизиқиши билан бўляпти.
Бу борада Ёзувчилар уюшмаси ташаббускор бўлиши, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан биргаликда ўзбек адабиётининг энг сара намуналарини турли тилларга таржима қилиб, нашр этиши зарурлиги қайд этилди.  
Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Хиёбон билангина чекланиб қолмасдан, адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўллари ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлиги таъкидланди.
– Мана, «замонамиз қаҳрамонлари», деб кўп гапирамиз. Бугун бу қаҳрамонлар коронавирусга қарши курашаётган фидойи шифокорларимиз, мард ҳарбийларимиз, саховатли тадбиркорларимиз, ватанпарвар ёшларимиз. Уларнинг жасорати ҳақида ўқишни ҳаммамиз хоҳлаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бугунги ёшлар интернетдан, электрон адабиётлардан кўпроқ фойдаланиши, лекин миллий адабиётимиз хазинасини интернетда тарғиб этиш яхши йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.
Шу боис Президентимиз «Адиблар хиёбони» деб номланган интернет портали ташкил этиш таклифини билдирди.
Унда мумтоз ва замонавий асарларнинг электрон нусхалари, ёзувчи ва адабиётшуносларнинг маҳорат сабоқлари жамланади. Портал ўзбек, инглиз ва рус тилларида фаолият кўрсатса, ундан хорижлик мухлис ва мутахассислар ҳам фойдаланиши имконияти яратилади.
Шу ерда олий таълим муассасаларининг адиблар ижодини ўрганиш бўйича тақдимотлари ўтказилди. Давлатимиз раҳбари хиёбон ёнида ташкил этилган кутубхонани ҳам кўздан кечирди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 январь куни пойтахтимиздаги бунёдкорлик ишлари билан танишув чоғида Тошкент шаҳри музейини ташкил этиш бўйича тавсиялар берган эди. Адиблар хиёбони ёнидаги бино реконструкция қилиниб, мазкур музей шу ерга жойлаштирилди.
Буюк ипак йўлининг гавжум чорраҳасида жойлашган Тошкент асрлар давомида илм-фан, маданият ва маърифат марказларидан бўлиб келган. Ватанимизнинг олтин остонаси бўлмиш пойтахтимиз бугунги кунда янада ривожланиб, гўзал ва обод мегаполислардан бирига айланиб бормоқда. Лекин шундай катта шаҳар шу вақтга қадар ўзининг музейига эга эмас эди.
Тошкент шаҳри музейи 2200 йиллик тарихга эга бўлган ҳудуднинг қадим ўтмиши, урф-­одат ва анъаналари, илм-фани, маданияти ва санъатини ўзида акс эттиради. Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш изчил давом эттирилмоқда.
Биринчи қаватда «Тошкент – илм-фан маркази», «Тошкент – бағрикенглик шаҳри», «Амалий санъат. Кундалик ҳаёт ва маданият» деб номланган экспозициялар ташкил этилган. Иккинчи қаватда қадимий иш қуроллари, хўжалик буюмлари, қадамжоларнинг макетлари намойишга қўйилган.
Экспонатларга ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матн­лар билан шарҳ берилади. Мониторлар, инфокиосклар ва бошқа технологиялар ёрдамида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
– Бу биринчи қадам, – деди Шавкат Мирзиёев. – Тошкентда илмий тадқиқотлар учун жуда катта манба бор. Лекин шу пайт­гача яхлит ва тўлиқ ўрганилмаган. Энди 2200 йиллик тарихни даврма-давр ўрганиш, музейни ашёвий далиллар билан бойитиб, шаҳар цивилизациясини тўла юзага чиқариш керак.
Шу мақсадда илмий­-тадқиқот институти ташкил қилиш, археологларга шароит яратиш, изланишлар натижаси бўйича китоблар чоп этиш зарурлиги таъкидланди. Маҳалла ва мактаб ёшларини бу ерга олиб келиш, бошқа шаҳарларда ҳам шундай музейлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Музей Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилгани ҳам бежиз эмас. Ёзувчи ва шоирлар, тарихнавислар унинг фаолиятини жонлантириш, хорижликларга тарғиб этишга ҳисса қўшади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔32

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔25

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔141

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 32    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 25    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 141    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 140    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар