Давр нафаси      Бош саҳифа

ХАЛҚ ТУРМУШИНИ БИЛИШНИНГ МУҲИМ МЕЗОНИ

Яқинда «Халқ сўзи» газетасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Б.Бегаловнинг «Мустақил Ўзбекистон илк бор ўз аҳолисини рўйхатдан ўтказади» сарлавҳали долзарб мақоласи эълон қилинди.

Унда аҳолини рўйхатга олиш тарихи, дунё мамлакатлари тажрибаси, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган амалий ишлар баён этилган.

Дарҳақиқат, ҳар бир мамлакат ўз аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича аниқ маълумотларга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолини рўйхатга олади. Кўпгина ривожланган давлатларда аҳоли ўртача ҳар ўн йилда бир марта рўйхатга олинади. Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда бошланган. Шундан кейин 1926, 1939, 1959, 1970, 1989 йилларда аҳолимиз рўйхатдан ўтказилган.

Рўйхатга олиш орқали мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари сингари муҳим маълумотлар тўпланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июнда «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар» резолюциясини қабул қилган. Бу халқаро ҳужжатга асосан БМТга аъзо давлатлар ҳар ўн йилда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиши белгилаб қуйилди. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 5 февралдаги фармони билан «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси» тасдиқланди.

Рўйхатга олиш орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқти-содий кўрсаткичлар ҳисобланади.

Шунингдек, юртдошларимиз миграцияси тўғрисида аниқ маълумотлар шакллантирилади. Бу эса ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга тегишли ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда муҳим мезондир. Аҳоли пунктлари инфратузулмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарали жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда бу маълумотлар асқотади. Аҳолини рўйхатга олиш натижасида миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритишда халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар манбаи яратилади.

Мазкур концепция асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама ва ҳуқуқий экспертизалардан сўнг 2020 йил 16 март куни Президент томонидан имзоланди. Қонунда аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қуйилган.

Шу билан бирга, шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ҳам муҳим принциплардан бири ҳисобланиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга оид барча маълумотлар махфий ҳисобланиб, улар респондентнинг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва тарқатилмаслиги қатъий белгиланган.

Ургут туман статистика бўлими




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔30

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔23

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔139

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 30    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 23    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 139    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 139    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар