Давр нафаси      Бош саҳифа

БИР ОЙДА ПАРЧАЛАНАЁТГАН ИШОНЧ

Бу билан муқаддас қўрғонни бунёд этиб бўлмайди

БИР ОЙДА ПАРЧАЛАНАЁТГАН ИШОНЧ

Оилани игнанинг учида турган қасрга қиёслашлари бежиз эмас. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини татимаган йигит-қизнинг бир-бирига кўнгил қўйиши ёки ота-она ва яқинларнинг таклиф-тавсиясига асосан мана шу қўрғонга тамал тоши қўйилади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Аксинча, оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва у таназзулга юз тутиши мумкин.

Бугун аксарият ҳолларда тўйгача бир-бирини тушунган, қадрлаган ёшлар орасига кўп ўтмай қора булутлар соя солаётгани ачинарлидир. Баъзида эса мақталган қиз ёки йигит улар айтгандек, тўкис бўлиб чиқмайди. Албатта,  бу оиланинг моҳиятини тушунмаслик, унинг эртанги кунига ишончсизлик оқибатида келиб чиқаётган фикрлар холос.
Никоҳни қайд этиш бўлимларига келиб тушган ариза муаллифларининг кўпчилиги ўзаро суҳбат асносида ҳали оилага тўла-тўкис тайёр эмасликларини кўрсатаётгани ҳам бор гап. Мулоқот жараёнида турмушга чиқиш фурсати етганлиги ёки оиласи қистови билан уйланиши кераклигини айтишдан нарига ўтмайдиган баъзи ёшларда аризани ёзиб туриб, бир ойлик муддатдан сўнг уни қайтариб олиш фикри пайдо бўлмоқда. Аниқ рақамлар асосида таҳлил қиладиган бўлсак, биргина жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида Бўка тумани ФҲДЁ бўлимига никоҳ тузилганлигини рўйхатдан ўтказиш бўйича 781 та ариза  келиб тушган бўлса, шундан 480 та никоҳ қайд қилинган. 200 нафар ёшлар эса тўйга қадар ўз аризаларини қайтариб олишган. Бу, ариза берган ёшларнинг 25,6 фоизи бир ойдаёқ оила қуришга тайёр эмаслигини баён этди, деганидир.
Аризасини қайтариб олган ёшлар билан суҳбатлашганимизда, дабдабали тўй ўтказиш фикри, карантин бўлишига қарамай, орзу-ҳавас, деган тушунчалар мавжудлиги ҳозирги пандемия даврида ҳам ёшларнинг ҳали оила остонасига бормай туриб, йўллари айро бўлишига олиб келаётганлигига гувоҳ бўл­япмиз. Яна бир асосий омиллардан бири, оилаларнинг бир-бирига мос эмаслиги (лўнда қилиб айтганда, тенг тенгини топмаганлиги) ҳам ана шундай кўнгилсиз ҳолатларни юзага келтирмоқда.
Йигит ва қизнинг ариза ёзиш жараёнигача икки оилада қанча суруштирув, бир-бирини ўрганиш жараёнлари кечади. Етти ўлчаб, бир кесиладиган ҳолатга келишади. Масаланинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда, аввало, катталар оила қуриш моҳиятини ёшларга тушунтирмас экан, бундай ҳолатлар кузатилаверади. Бу эса, биз мақсад қилган муқаддас қўрғонларнинг игна учидан қулашига олиб келишига замин яратади. Оила икки томонлама ишонч, ҳурмат ва ҳамжиҳатлик билан бунёд этилади. Бундай қўрғон эса ҳеч қачон дарз кетмайди.
Ёшларга оила қуриш, уни юритиш қандай амалга оширилиши, оила аъзоларининг бир-бирларига муносабати қай тарзда бўлиши кераклиги ҳақида кенг тушунчалар беришимиз лозим. Уларга келин-куёвлик ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва масъулиятини, оилавий маданият тушунчаларини ўргатмас эканмиз, ёшларнинг оила муносабатларига тайёр эмасликлари кўзга ташланаверади. Албатта, ҳар бир нарсани билиб, унинг мазмун-моҳиятига тушуниб, билим асосида олиб борилиши кўп яхшиликларга сабаб бўлади. Шундагина ариза ёзишга келган ёшларимиз ўз хулосаларига ишонадилар, қалбларига қулоқ соладилар.

Маҳлиё УСМОНОВА,
Бўка тумани
ФҲДЁ бўлими мудираси




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔11

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔70

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔195

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар