Давр нафаси      Бош саҳифа

«COVID-19» Бустер доза билан эмланиш нега муҳим?

Пандемия даврида коронавирус инфекцияси ва унинг оғир асоратларидан қутилишнинг энг самарали йўли касалликка қарши эмланиш экани бугун барчамизга аён. Шу сабабли дунё олимлари инсониятни вирусга қарши тўлиқ дозаларда вакцина олишга, агар олган бўлса, бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.

«COVID-19»  Бустер доза билан эмланиш нега муҳим?

Хўш, бу тавсия қанчалик муҳим? Ушбу доза билан кимлар эмланади?

ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан Санитария-­эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова билан суҳбатлашди.

– 2021 йилнинг 1 апрелидан мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошланиб, шу кунгача жами 7 турдаги 49,8 млн. дозадан ортиқ COVID-19гa қарши вакцина олиб келинди, – дейди Д.Турсунова. – Яқин ойларда юртимизга яна 12 млн. доза вакцина келтирилиши кутиляпти.

Маълумки, ҳозир коронавирус касаллиги тез-тез мутацияга учраб, ташқи муҳитга мослашмоқда. Бу эса унга қарши курашиш усулларини янада такомиллаштиришни тақозо этади.

Хусусан, айни пайтда дунё экспертлари касалликка қарши тўлиқ дозаларда вакцина олган шахсларни бустер доза билан эмланишни тавсия қилмоқда. Сабаби вақт ўтгач, эмлангандан сўнг ҳосил бўлган антитаначалар миқдори пасая бошлайди ва организмни ҳимоя қила олмайдиган даражага тушиб кетади.

Бустер доза билан эмланиш эса бирламчи вакцина олгандан кейин ҳосил бўлган иммунитетни юқори даражага кўтариб беради. Яъни, бу орқали организмнинг курашувчанлик қобилияти ошади.

Бустер доза билан ҳозирча коронавирусга қарши 2 ёки 3 маротаба вакцина (тўлиқ эмлаш курси) олганлар бир бор эмланиши мумкин. Бунинг учун вакцинанинг биринчи дозаси олинганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлиши лозим.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бустер доза вакцинадан фойдаланиш  амалиёти профилактик тиббиётда анчадан бери мавжуд (шол, қизамиқ, қизилча, бўғма ва бошқалар) бўлиб, юртимизда қатор бошқарилувчи юқумли касалликларнинг олдини олишда қўлланилади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔30

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔23

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔139

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 30    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 23    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 139    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 139    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар