Экоолам      Бош саҳифа

Фарғона «Туризм кўчаси» сайёҳларни қандай жалб этмоқчи?

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг Каштанзор кўчаси негизида янги туризм объекти ташкил этилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Фарғона  «Туризм  кўчаси»  сайёҳларни қандай жалб этмоқчи?

Ҳудуд аҳолиси, шунингдек, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун мазмунли вақт ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу маскан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйи­ча қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида барпо этилмоқда.

Фарғона деҳқон бозоридан «Пингвин» кафесигача бўлган 2-2,5 километр узунликдаги ҳудудда «Туризм кўчаси»ни хиёбон кўринишида қуриш режалаштирилган. Мазкур объект энг ёруғ манзиллардан бири бўлиши учун замонавий ёритгичлар ўрнатилади. Мавсумий ноқулай об-ҳаво шароитларида ўриндиқли соябонлардан фойдаланилади.

Шунингдек, кўча бўйлаб жонли санъат бурчаклари ташкил қилиниб, рассомлар, ҳайкалтарошлар, созандалар ижод қилиши учун барча қулайликлар яратилади. Эсдалик совғалари савдоси, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари расталари учун ҳам жой ажратилиши кўзда тутилган. Сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида санитария-гигиена пункти ва туризм ахборот маркази ташкил этилади.

Алишер Навоий номидаги кинотеатр, вилоят Маданият уйи, «Ёшлик» ресторани, деҳқон бозори, супермаркет ва китоблар дўкони ҳам ушбу ҳудудда жойлашгани «Туризм кўчаси»га янада кўпроқ сайёҳларни жалб этиш имкониятини беради.

Мазкур объектда сайёҳларнинг «шоппинг» қилиши, китоб ўқиши, севимли фильмини кўриб, маданий ҳордиқ чиқариши, маданият уйи ходимлари томонидан ташкиллаштирилган турли бадиий чиқишлардан баҳраманд бўлиши мумкин.

«Туризм кўчаси»ни, энг аввало, халқимизнинг миллий ҳунармандчилиги, маданияти, санъати, кундалик турмушини намоён этувчи маскан сифатида меҳмонлар учун ташриф объектларидан бирига айлантириш кўзда тутилган.

Кулолчилик, атлас-адрас тўқиш устахоналари учун алоҳида жой ажратиш шулар жумласидандир.

Лойиҳа доирасида пиёдалар, велосипедлар учун махсус йўлаклар бунёд этиш кўзда тутилган. «Selfi» ва «Wi-fi» зоналари эса бугунги технологиялар асрига мос равишда ёшлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиши аниқ. Ушбу кўча тез орада Фарғона заминининг энг гавжум ва севимли нуқтасига айланиши, шубҳасиз.




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔16

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔20

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔86

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар