«Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан «Саломатлик ва соф табиат учун!» экологик акцияси ўтказилди. Акция доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудини волонтёрлик асосида чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.
Президентимиз раислигида шу йил 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши кераклиги таъкидланиб, бунга аҳолининг экологик маданиятини ошириш ва ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди.
Таъкидлаш жоиз, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни трансформация қилиш жараёнида уни анъанавий банкдан «яшил» банк тизимига босқичма-босқич ўтказиш, бунда қатор «яшил» лойиҳаларни ишлаб чиқиш устувор вазифалар сифатида белгилаб олинган.
Банк жамоаси юртимизда «яшил иқтисодиёт» концепцияси моҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда аҳолининг экологик ва ижтимоий таваккалчиликлар борасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган турли тадбирларда фаол қатнашмоқда.
Ходимлар ўртасида экологик турмуш тарзи ва иш фаолиятини юритиш тамойилларига риоя этиш бўйича қатор «яшил» лойиҳалар амалга оширилмоқда. «Саломатлик ва соф табиат учун!» экологик акцияси ана шу йўналишдаги амалий ишларнинг узвий давоми саналади.
Акция давомида банк ходимлари ҳамда республикамизнинг турли нуқталаридан ихтиёрий тарзда жалб қилинган жамоатчилик вакиллари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини баҳор ва ёз мавсумида тўпланиб қолган маиший чиқиндилардан тозалади.
– Банкимиз томонидан ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш соҳасида амалга оширилаётган ҳукумат ислоҳотларида фаоллик кўрсатиши бежиз эмас, – дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Молиявий ресурсларни бошқариш бош директори И.Худойберганов.
– Бугунги кунда чиқиндилар энг долзарб ижтимоий муаммолардан бири бўлиб, улар ҳажмининг кўпайиши экологик барқарорликка жуда катта салбий таъсир кўрсата бошлаган.
Акцияни айнан Бўстонлиқ туманида ўтказиш ташаббусига эса, унинг вилоятдаги муҳим экотуризм ҳудуд саналиши сабаб бўлди.
Шунингдек, акция доирасида банк ходимлари учун яшил табиат қўйнида халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда тренинг ҳам ўтказилди. Унда БМТ Тараққиёт дастури ва Global Green Growth Institute (Глобал яшил ривожланиш институти) вакиллари ўз компаниялари мисолида экологик муаммолар ечими ва режалари хусусида сўзлаб берди.
Сўнгра банк мутахассислари меҳмонларни муассасанинг «Green banking» йўналишидаги фаолияти билан таништирди.
– Биз «яшил» банк тамойилларини илгари суриш ва ривожлантиришда Халқаро молия корпорацияси консультантлари билан бирга, экологлар ва техник мутахассисларни ҳам жалб этганмиз, – дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ «Green banking» департаменти директори в.в.б Б.Ахманов. – Яшил лойиҳалар сонини кўпайтириш мақсадида корпоратив, кичик ва ўрта бизнес ҳамда жисмоний шахс мақомидаги мижозларга мўлжаллаб «яшил» кредит маҳсулотларини жорий қилганмиз. Экологик ва ижтимоий таваккалчиликларни баҳолаш бўйича ички стандартларни тадбиқ этганмиз.
Тадбирда шунингдек, «Green banking» тамойилларини банкнинг ишлаб чиқариш жараёнида жорий этиш бошлангани, бунда энергия ва табиий ресурслардан фойдаланишни қисқартириш, жумладан, компьютерларни ишдан ташқари вақтда ухлаш режимига ўтказиш, бино ва хоналарни тўлиқ светодиод лампалари билан таъминлаш, ҳаракатланиш датчиклари ва сенсор кранлар ўрнатиш, ходимларни хизмат велосипедлари билан таъминлаш, велотураргоҳлар барпо этиш, манзарали ва мевали дарахтлар ўтказиш, чиқиндиларни саралаш, мижозлар билан банк операцияларини автоматлаштириш, шу жумладан, қоғоз истеъмолини йилига 30 фоизга қисқартириш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди.
Тренинг давомида орттирилган тажрибалардан келиб чиқиб, атроф муҳит муҳофазаси борасида ўртага ташланган янги ғоя ва таклифлар муҳокама этилди.
Банк Ахборот хизмати
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди
🕔15:51, 13.04.2026
✔21
Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди
🕔15:43, 13.04.2026
✔19
Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
Батафсил
Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори
🕔15:41, 13.04.2026
✔17
Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.
Батафсил