Экоолам      Бош саҳифа

Яшиллик – тирикликнинг муҳим белгиси

Инсоният яралибдики табиат билан ҳамнафас яшайди. Табиатдан қувват олади, унинг неъматларисиз мавжуд бўла олмайди. Айниқса, дарахтлардан тортиб, ўт-ўланларгача, яъни яшил масканлар тирикликнинг муҳим манбаи.

Яшиллик – тирикликнинг муҳим белгиси

Яшиллик инсоннинг нафақат вужуд саломатлиги, балки руҳияти учун ҳам жуда муҳимдир.

Атрофимизни ўраб турган бу турфа оламнинг ҳар бир неъмати инсон учун яратилганини англашимиз унга ҳурмат ва меҳр билан муносабатда бўлишимизга замин яратади. Бир қарашда чек-чегарасиз, поёнсиздек туюлган бу замину коинотда аслида ҳамма нарса ўлчовли. Ана шу жиҳатни эътиборга олиб, муқаддас манбаларимизда ҳам табиатдан фойдаланишда тежамкор бўлишимиз, исрофгарчиликка йўл қўймаслик қайта-қайта таъкидлаб ўтилган.

Бугунги ҳаётимиз ва тараққиётга раҳна солаётган экологик муаммолар сайёрамизнинг тақдирини ўйлайдиган ҳар қандай инсонни ташвишлантирмай қўймайди. Шу боис, жаҳон ҳамжамияти томонидан глобал экологик муаммоларга қарши курашиш ва барқарор ривожланишга эришиш йўлида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун мамлакатимизда халқимиз ҳамжиҳатлик билан амалга ошираётган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати ҳам халқаро миқёсдаги йирик лойиҳага айланмоқда.

Бундай саъй-ҳаракатлардан бизнинг жамоамиз ҳам четда тургани йўқ. Лойиҳа доирасида таълим масканимизда «Келажак авлод учун яшил макон барпо этамиз» шиори остида кўчат экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари бошлаб юборилган. Техникум ходимлари, ўқитувчилар ва ёшлар бир дона дарахт кўчати экиб бўлса-да, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшмоқда.

­Қолаверса, маскандаги бўш турган ерларда Шаҳрисабз­ тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник А.Жўраев раҳбарлигида техникум жамоаси 15 минг 650 дона, шундан 10 минг дона терак қаламчалари, 5 минг дона атиргул қаламчалари ва 650 дона арча ва сосна кўчатлари экилди. Техникумимизда жорий йилнинг 1 декабрь кунига қадар яна 10 минг дона терак қаламчалари экиш режалаштирилган. Бундан ташқари мавжуд мевали ва манзарали дарахтларни парваришлаш ва уларга чиройли шакл беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, «Яшил макон» лойиҳаси эзгу қадриятларимиз давомийлигини таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Лойиҳанинг илдизи умуминсоний қад­риятларга боғланиши эса барчамизни ростдан ҳам беҳад қувонтиради.

Бакир ЭЛБОЕВ,

Қашқадарё архитектура ва қурилиш

техникуми директори




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔21

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔23

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔88

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар