Давр нафаси      Бош саҳифа

Табиатни асраш, атроф-муҳитни тоза тутиш – ҳар бир маҳалла аҳолисининг амалий ҳаракатига айланиши керак

Кеча янги Ўзбекистоннинг яна бир тарихий кунига гувоҳ бўлдик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини зўр қизиқиш, катта ҳаяжон билан тингладик. Мурожаатнома сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, бир сўз билан айтганда, мамлакатимизнинг бутун ҳаётини қамраб олгани, эртанги кун учун энг устувор вазифаларни белгилаб бергани билан тарихий ҳужжат бўлди дейиш мумкин.

Табиатни  асраш, атроф-муҳитни  тоза тутиш – ҳар бир маҳалла аҳолисининг  амалий ҳаракатига айланиши керак

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида якунига етаётган йил сарҳисобидан ташқари кириб келаётган 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб ном беришни таклиф қилди ва бу халқимизнинг айни дилидаги гап бўлди. Келгуси йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, маданият, спорт, фан-таълим, экология ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган ишлар бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу тарихий Мурожаатномасида халқимиз кутган, одамларни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб берилганини қайд этишимиз зарур.

Ҳаммамизга аён бугун нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда экологик муаммоларнинг таҳдиди тобора кучайиб бормоқда. Президентимиз Мурожаатномасида экология, айниқса сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани ҳақида сўз юритар экан, биз нафақат бугунги, балки келажак авлодларни ҳам ўйлашимиз шартлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Амударё ўзанида янги канал қурилиши бўйича қўшни Афғонистоннинг муваққат ҳукумати ҳамда жаҳон ҳамжамияти билан бирга, халқаро меъёрлар асосида ва минтақанинг барча давлатлари манфаатларини инобатга олиш юзасидан амалий мулоқотлар олиб бориш лозимлигини таъкидлади.

«Табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келаси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши керак», – деди Президентимиз. Таъбир жоиз бўлса, давлатимиз раҳбарининг мана шу чақириғи партия­миз дастурий мақсадларининг айни ўзагини ташкил этади. Бу даъватни ҳаётимизга татбиқ этиш, амалий ҳаракатлар билан жавоб бериш беш юз мингга яқин аъзоси бўлган партиямиз фаолиятининг бош мезонига айланади.

Шундан келиб чиқиб, биз, партиямиз фаоллари билан биргаликда аҳоли ўртасида ичимлик сувни тежамкорлик билан ишлатиш бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш даражасини ошириш борасида масъул ташкилотларни олиб бораётган ишлари юзасидан жамоатчилик назоратини мунтазам амалга оширишимиз зарур.

Мурожаатномада мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кучайтирилиши зарурлиги таъкидланди.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан барча ҳудудларда олиб борилаётган кўчат экиш ишларини сифатли бажарилиши нафақат назоратга олинади, балки илмий ва амалий кўмак берилади. Бунда айниқса, 500 минг нафар кам таъминланган оилаларнинг хонадонларига мевали дарахтлар экиш бўйича қўйилган вазифалар ижросида партиямиз бош-қош бўлади.

Жорий йилги қиш мавсуми минтақамиз учун аномал бўлган ўта паст ҳарорат билан бошлангани халқимизга бир қатор қийинчиликлар туғдирди. Энергия ресурслари тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар кузатилди.

Президентимиз келгусида бундай муаммоларнинг олдини олишга қаратилган йирик лойиҳалар ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди. Хусусан, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилингани, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станция­лари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилиши, бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпайиши қайд этилди.

Маълумки, электр энергияси ишлаб чиқаришда 85 фоиз газ ҳамда 15 фоиз кўмир ва бошқа хомашёлардан фойдаланилади. Юқорида айтилганидек, қуёш ва шамол электр станцияларининг ишга туширилиши натижасида нафақат катта миқдордаги табиий ресурслар тежалади, балки экологияга етказилаётган зарарнинг ҳам камайишига эришилади.

Шу билан бирга, келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади. Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.

Бу албатта, аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади. Субсидияларнинг кўпайтирилаётгани эса мамлакатимизда «инсон қадри учун» тамойилининг амалдаги исботи, десак муболаға бўлмайди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур Мурожаатнома партиямиз вакиллари ҳамда депутатларимизнинг мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқимизнинг фаровон яшаши ва турмуш даражасини янада яхшилаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔32

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔25

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔139

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 32    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 25    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 139    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 139    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар