Экоолам      Бош саҳифа

 “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида экилган манзарали дарахт-бута кўчатларини “қорасовуқ” уришидан ҳимоя қилиш бўйича нималар қилиш керак?

Кейинги ҳафтада Ресубликамизда кутиладиган аномал совуқ ҳароратдан ҳимояланиш бўйича Ўзбекистон экологик партияси олимлар қаноти томонидан соҳалар кесимида тавсияларимизни бериб бормоқдамиз. Навбатдаги тавсияларимиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилаётган кўчат ларга таълуқли бўлади.

 “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида экилган манзарали дарахт-бута кўчатларини “қорасовуқ” уришидан ҳимоя қилиш бўйича нималар қилиш керак?


Куз-қиш мавсумида дарахт ва буталарни совуқ уриши камдан-кам кузатиладиган ҳолат. Чунки барча дарахтлар тиним даврига ўтиб бўлган ва танасида сув миқдори жуда кам даражада бўлади. Шунга қарамасдан янги экилган кўчатларда совуқдан зарарланиш ҳолатлари кузатилади. Бунинг олдини олиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:

  1. Кўчатларнинг атрофини мулчалаш – бунда кўчатлар атрофи камида 8-10 см қалинликда гўнг, чиринди, опилка, барг қолдиқлари, хашак ва шунга ўхшаш нарсалар билан беркитилади.
  2. Қимматбаҳо кўчатларнинг танасини, кичик буталарни мато, клёнка ёки хашак билан ўраб қўйиш керак.
  3. Бўйи 1,5-3,0 метр бўлган нинабаргли дарахт кўчатларини (арча, биота) куз ва эрта баҳордаги кучли шамол ва қор бўронларидан ҳимоялаш мақсадида кўчатларни махсус ҳимоя устунлар билан мустаҳкамлаш  ҳамда қиш мавсумида кўчатлар шох-шаббасини тўпланган қор уюмларидан мунтазам тозалаб (қоқиб, тушириб) туриш керак.
  4. Қисқа муддатли жуда паст харорат (– 20° –30°С) кузатиладиган бўлса дарахт ва буталарни совуқ уришидан ҳимоя қилишнинг яна бир усули тутун ҳосил қилишдир. Бунда асосан кечки пайтда эски хашаклар ёнмайдиган нам ҳолатда тутатиб қўйилади. Тутун ҳавони бутунлай совишига имкон бермайди.
  5. Ёш дарахтлар ва буталарни (айниқса можжевельник ва биота) қишки қорлардан ҳимоялаш мақсадида, яъни қор босиб шох-шаббалари ёйилиб қолишини олдини олиш мақсадида декабр ойи бошларида уларнинг шох-шаббалари ип билан боғлаб чиқилади, баҳорда боғичлар олиб ташланади.
  6. Суғориш – дарахт ва буталарни қишда суғориш (яхоб) уларнинг илдиз қисмини 0°С да ушлаб туришга имкон беради, яъни муз паст ҳароратдан ҳимоя қилади.
  7. Ўта ноёб ва қимматбаҳо юмшоқ иқлимли давлатлардан келтирилган дарахтларни Криопротекторларни (совуқдан ҳимояловчи кимёвий моддалар) қўллаш - ўсимликларни ҳавонинг кескин пасайишидан ҳимоялайди ва совуққа чидамлилигини оширишга ёрдам беради. Ўсимликларга таъсир қилиш нуқтаи назаридан улар икки турга бўлинади: ўсимлик хужайраларига кириб борадиган (глицерин ва диметилсульфоксид) ва кириб бормайдиган (сахароза, трегалоза, фиколл, альбумин, поливинилпирролидон). Ушбу препаратлар дарахт ва буталарга пуркалади ҳамда 1 ҳафта давомида ўз таъсирини сақлаб туради.

            Албатта юқоридаги тавсияларга амал қилинса, бу самара беради.

 Абдушукур Ҳамзаев,

ЎЭП Марказий Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔21

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔23

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔88

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар