Давр нафаси      Бош саҳифа

Мусаффо ҳаво учун тоза табиат ва... парламент назорати керак

Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ижросига доир масалалар муҳокама қилинди.

Мусаффо  ҳаво учун  тоза табиат ва...  парламент назорати керак

Йиғилишда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев, экспертлар, эколог олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Депутатлар мамлакатимизда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, табиатни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги ишлар, уларнинг натижаларига тўхталиб ўтдилар.

Қўшма йиғилишда депутатлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка амалда риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Қайд этилдики, 2019 йилда Ўзбекистон Рес­публикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ва Ҳаракатлар стратегияси талабларидан келиб чиқиб тубдан такомиллаштирилди. Жумладан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилди, шунингдек, фуқароларнинг шу соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда мазкур қонунни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича муайян ишлар қилинган. Хусусан, фуқароларнинг атмосфера ҳавосининг ҳолати ҳамда уни муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларидан ишончли ахборот олиш ҳуқуқлари таъминланмоқда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар, атмосфера ҳавоси сифати нормативлари ва бошқа бир қатор нормативлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Депутатлар ва йиғилиш иштирокчилари охирги пайтларда мамлакатимизда, шу жумладан, пойтахт Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати пасайиб бораётгани, бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва кўриб чиқилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталди.

– Тоза ҳаво муаммоси бугун бутун дунё миқёсида глобал муаммога айланиб бормоқда. Саноат ривожлангани, яшил ҳудудларнинг қисқариши ва албатта иқлим ўзгаришлари атмосферада ўзининг оғир салбий «изларини» қолдирмоқда.

Бу эса ҳеч бир мамлакатни, жумладан, Ўзбекистонни ва йирик шаҳарларимизни четлаб ўтмаяпти,

– деди Экопартия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳри атмосферасининг салбий кўрсаткичлари кўпчиликни ташвишга солаётгани сир эмас. Аммо бир нарсани унутмаслигимиз зарур, пойтахтда кузатилаётган носоғлом ҳаво – бу бизнинг йиллар давомида табиатга аёвсиз муносабатимизнинг аччиқ жавоби. Оддий мисол, бундан 20-30 йил аввал Тошкентдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар сони ва сув ҳавзалари билан бугунги ҳолатни солиштириб кўрайлик. Уларнинг нақадар қисқариб кетганини анг­лаш учун статистика ёки алоҳида таҳлиллар ҳам шарт эмас. Афсуски, бу ҳали бошланиши, биз аҳвол бундан-да ёмонлашиши мумкинлигини ҳисобга олиб, ҳозирнинг ўзида тезкор чоралар кўришни бошлашимиз шарт.

Барча саъй-ҳаракатларни бирлаштиришимиз, табиатнинг ҳар бир нидосига қулоқ солишимиз керак.

Бугунги кунда бутун дунёда иқлим ўзгаришлари натижасида бир қатор экологик муаммолар – чўлланиш даражаси ортаётгани, биологик хилма-хилликнинг камайиши, сув ресурсларининг қисқариши, чиқиндиларнинг ортиб бориши кузатилмоқда. Бунинг натижасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ экологик муаммо кун тартибига чиқаётгани мутахассислар томонидан қайд этилди.

Саноат ташламаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида «Тармоқ жадвали» асосида атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатувчи 44 та саноат корхонасида 69 та автомат стансияси ҳамда 27 та турғун кузатиш пунктлари ўрнатилгани, 2023 йилда 147 та саноат корхонасидаги чанг-газларни тутиб қолувчи 716 та ускуна модернизация қилиниб, атмосфера ҳавосига 10 минг тоннадан ортиқ ифлослантирувчи моддалар ташланишининг олди олингани таъкидланди.

– Дунёда долзарб бўлиб турган масаланинг парламент даражасида кўрилиши, албатта, бизни қувонтиради. Йиғилишда асосий ­эътибор кўпроқ атмосферадаги ўзгаришларни, унинг таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни ўрганиш ва унинг манбаларига алоҳида эътибор беришга қаратилди, – дейди Экология вазирлиги ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш лабораторияси мудири, техника фанлари доктори Зик­рилла Алимов. – Бундан ташқари, жамоат транспортини ривожлантириш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш каби бир қанча таклифлар илгари сурилди. Буларнинг амалга оширилиши, албатта, ўз натижасини беради. Асосий таклифимиз асосида атмосферадаги ПМ-2,5 ва ундан юқори бўлган заррачаларни инсонга ва атроф-муҳитга бўлган таъсирини ўрганиш ва уларнинг манбаларини аниқлаш ҳамда мавжуд зарарли ҳолатни камайтиришга оид технологияларни ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориляпти. Тадқиқот ишлари ўз самарасини беради, деб умид қиламиз.

Йиғилишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга қаратилган қонунларнинг ижро этилиш ҳолатини доимий ўрганиб бориш, бу борадаги парламент назоратини янада кучайтириш, ушбу жараёнда жамоатчилик иштирокини таъминлаш, амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида аҳолига ахборот етказишнинг шаффофлигини кафолатлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни татбиқ этиш лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида депутатлар иштирокида ишчи гуруҳ тузиш, атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи объектлар мисолида ўрганиш­лар ўтказишга келишиб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔14

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔13

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔39

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 14    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 39    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 59    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 61    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар