Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
БатафсилСўнгги вақтларда атмосферани ифлослантирувчи саноат корхоналари, тадбиркорлик объектлари, ҳавони ифлослантирувчи автотранспорт воситаларига нисбатан назорат кучайтирилмоқда.
Талабларга жавоб бермаганлари жавобгарликка тортиляпти. Экологик стикерлар, тоза ҳудуд, корхоналарни вақтинчалик ёпиш каби тадбирлар шулар жумласидан. Атмосферага зарарли ташламаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлардан яна бири «тоза ҳаво» ойлигидир. Бу тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳар йили икки босқичда бутун республика бўйича ўтказилади.
Биринчи босқич – 10 апрелдан 10 майгача, иккинчи босқич – 10 августдан 10 сентябргача (Тошкент шаҳрида 10 сентябрь – 10 октябрь) давом этади.
Тадбир давомида республикамизнинг барча ҳудудларидаги йўл-патруль масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин, дизель, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади.
Экологик носоз деб топилган транспорт воситалари ҳайдовчиларига тегишли чоралар кўрилиб, носозлик бартараф этилмагунча транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.
Мақсад нима?
«Тоза ҳаво» ойлиги техника воситаларидан атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқарилишига йўл қўймаслик мақсадида доимий тарзда ўтказиб келинмоқда ва бу самарасиз кетмаяпти. Масалан, 2023 йилда атмосферага 209 232 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди.
Ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 3 329 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан жами 553 153 млн. сўм жарима чоралари қўлланилиб, 2914 та техника воситасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.
БатафсилМаҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсил