Экоолам      Бош саҳифа

Ҳар қандай лойиҳа бирорта дарахтга зарар етказмаслиги зарур

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 1 августда Мирзо Улуғбек, Сергели, Шайхонтоҳур, Чилонзор ҳамда Яшнобод туманларида реновация лойиҳаларни амалга оширишга оид қабул қилган қарори ижтимоий тармоқларда ва кенг жамоатчилик ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. 

Ҳар қандай лойиҳа  бирорта  дарахтга зарар етказмаслиги зарур

Мазкур қарор билан пойтахтнинг бир қатор ҳудудларида турар ва нотурар жой объектларини реновация қилиш, кенг кўламли қурилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутиляпти.
Ўзбекистон Экологик партияси ҳар қандай объект­ларни бузиш ва қайтадан қуриш ишлари аввало қатъий экологик стандартлар асосида амалга оширилиши зарурлигини таъкидлайди. Белгиланган реновация ҳудудларида кўп йиллик дарахт ва буталар мавжудлигини инобатга олиш шарт. Реновация ҳудуди сифатида шаҳар ҳокими қарорида кўрсатилган ҳудудларда кўп йиллик чинор ва бошқа ноёб дарахт­лар мавжуд.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар ҳокимлиги реновация лойиҳаларини бошлашдан олдин қуйидаги масалаларга ечим топиши керак деб ҳисоблайди:

Биринчидан, қонунларимизга асосан ушбу шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан албатта ўтказилиши, ушбу ҳудуднинг экологик ҳолати хусусида аҳоли хабардор этилиши;

Иккинчидан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда белгиланган реновация ҳудудларидаги барча дарахт ва буталар сони, яшил ҳудудлар майдони қатъий ҳисобга олиниши, инвентаризациядан ўтказилиши;
Учинчидан, лойиҳа ҳудудларидаги мавжуд дарахт­лар, яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши, уларга ҳеч қандай зарар етказилмаслиги эътиборга олинган ҳолда ҳар бир лойиҳа экологик экспертизадан ўтказилиб, жамоатчиликка маълум қилиниши;
Тўртинчидан, 10 ёшдан катта дарахтларни сақлаб қолиш билан бирга, уларнинг бошқа жойга кўчирилиши, ҳудуд экологик қиёфаси ўзгаришига йўл қуймаслик зарур.
Биз ҳар бир лойиҳа, қурилиш ишлари аввало атроф-муҳитга зарар етказилмасдан амалга оширилишининг тарафдоримиз. Дарахтлар кесилиши ёхуд бошқа йўллар билан йўқ қилинганидан кейин, унинг компенсациясини талаб қилиш эмас, биз учун аввало ўша дарахтларнинг ўз ўрнида яшнаб туриши муҳим. Реновация давомида бир дона бўлса ҳам дарахтга зарар етказилмаслиги лозим.
Бу масалани Бош прокуратура, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қатъий назоратга олиши керак.

ЎЭП Марказий кенгаши матбуот хизмати
 




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔21

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔23

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔88

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар