Экоолам      Бош саҳифа

 Ҳаво  ифлосланиши Паркинсон касаллиги хавфини оширади

JAMA Network Open журналида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, ҳаво ифлосланиши Паркинсон касаллиги хавфини ошириши мумкин.

 Ҳаво  ифлосланиши Паркинсон касаллиги  хавфини оширади

Тадқиқотчилар ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар, масалан, ПМ 2,5 ва азот диоксиди каби бирикмалар бош мия қон-бошқарув тизимини кесиб ўтиб, яллиғланиш ва стрессга олиб келиши мумкинлигини аниқлашди. Бу эса мияда дофамин (бахт гормони) ишлаб чиқарувчи ҳужайраларининг йўқолишига олиб келиши, Паркинсон касаллиги ривожланиши ва давом этишига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

 

Хавфни 23 фоизга оширади

Ушбу тадқиқотда 1998 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда ифлосланишга дуч келган деярли 5 200 киши, жумладан, Паркинсонга чалинган 350 нафар бемор иштирок этган. Тадқиқотчилар Паркинсон касаллигига чалинган одамлар касаллик ташхисидан олдинги 10 йил давомида ПМ 2,5 ва азот диоксиди каби ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар таъсирига кўпроқ дуч келганини аниқлашди. Хусусан, шаҳар ҳудудларида ва ҳаво ифлосланиши энг юқори бўлган жойларда яшовчи одамларнинг Паркинсон касаллигига чалиниш эҳтимоли, тоза ҳаволи жойларда яшовчиларга қараганда 23 фоизга юқорироқ экани аниқланган.

 

Паркинсон қандай касаллик?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Паркинсон – жисмоний фаолиятни сусайтирадиган ва руҳий касалликлар, уйқу бузилиши, оғриқ ва бошқа муаммоларни келтириб чиқарадиган мия касаллиги. Унинг кенг тарқалган белгилари титроқ, оғриқли мушаклар қисқариши ва нутқ муаммоларини ўз ичига олади. Касалликни даволаб бўлмайди, аммо унинг аломатларини турли хил терапия ва дори-дармонлар билан камайтириш мумкин. Кўп ҳолларда паркинсон касаллиги ногиронликка ва ташқи ёрдамга муҳтожликка олиб келади. У билан оғриган кўплаб одамларда деменсия (хотира, диққат ва нутқнинг бироз даражада бузилиши) ривожланади. Паркинсон, одатда, кекса одамларда учрайди, лекин ёшларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. У аёлларга қараганда эркак­ларга кўпроқ таъсир кўрсатади. Касалликнинг сабаби номаълум, бироқ унинг ривожланиш хавфи Паркинсон касаллиги билан оғриган қариндошлари бўлган одамларда юқори.

 

Тошкент ҳавоси ва Паркинсон

Маълумотларга кўра, бу касаллик дунё бўйлаб ҳар 1000 кишидан 1-3 нафарида (0,1-0,3 фоиз) учрайди. Европа Иттифоқида 2021 йилда ҳар 100 000 кишига 344 нафар Паркинсонга чалинган бемор тўғри келган. Сўнгги пайтларда эса Ўзбекистонда ҳам ушбу касалликка чалинганлар сони ортиб бормоқда.

Тошкент ҳавоси йилдан-йилга, айниқса, қиш мавсумида ифлосланиб бормоқда. Совуқ ҳавода кўмир ва бошқа ёқилғиларни кўпроқ ишлатиш оқибатида ПМ 2,5 ва азот диоксиди даражаси кўтарилади, бу эса нафақат умумий соғлиққа зарарли, балки нейродегенератив касалликлар, жумладан, Паркинсон касаллиги хавфини ҳам ошириши мумкин. Шаҳар атрофидаги ифлосланган ҳудудларда узоқ муддат яшаш ёки ишлаш, одамларнинг ҳаво орқали кирувчи зарарли моддалар билан узоқ давом этадиган алоқада бўлишига олиб келади, бу эса Паркинсон касаллигининг ривожланишига таъсир қилмай қолмайди.

 

Муаззам ТУРСУНОВА

таржимаси.




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔25

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔29

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔22

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар