Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
БатафсилСўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ижтимоий тараққиётда нодавлат секторнинг аҳамияти яққол ошиб бормоқда.
Демократик сайловларни эса фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат — нотижорат ташкилотларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Улар сайловларнинг очиқ ва ошкора муҳитда ўтишида муҳим роль ўйнайди.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида халқаро норма ва стандартларга мос равишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг сайловлардаги иштироки белгилаб берилган. Шу боис ҳам мамлакатимизда сайлов жараёнларининг ошкоралик, шаффофлик, ҳаққонийлик ва холислик каби демократик принципларга асосан ўтказилишида ННТлар асосий ўрин эгаллайди.
Жорий йилги сайлов жараёнларида Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текширувчи эксперт гуруҳини тузишда давлат органлари қатори, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам жалб этилди. Сиёсий партиялар томонидан номзодлар танлашда юқори инклюзивлик ҳам кузатилди: турли миллат вакиллари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳам бор.
Сайлов участкаларида имконияти чекланган фуқаролар учун шарт-шароитлар, уларнинг овоз бериш жараёнида қатнашиши учун яратилган қулайликлар эътиборга моликдир. Буларнинг барчаси сайлов жараёнлари янада ошкоралик руҳида ўтишини таъминлайдиган янги, илғор амалиётни жорий этишни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.
Шубҳасиз, сайлов жараёнлари устидан фуқаролик жамияти институтларининг кузатув олиб бориши, жамоатчилик назорати ва сайловларда фаол иштирок этиши орқали ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда давлат бошқарувида очиқлик ва ошкораликни янада мустаҳкамлайди.
Комилжон ЖЎРАЕВ, «Ekosan» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди бошқарув раиси
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.
БатафсилМаҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсил