Экоолам      Бош саҳифа

Мақсадимизга эришиш халқ ишончига боғлиқ

Сайлов куни яқинлашмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси «Табиат учун бирлашайлик!» шиори билан, табиатни асраш, экологик ҳуқуқларни таъминлаш, ҳуқуқбузарларга қатъий чоралар кўриш, яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш каби ташаббуслари билан минглаб сайловчилар ишончига кириб бормоқда. Экопартия ташаббус­ларига хайрихоҳлар сафи тобора кенгаймоқда.

Мақсадимизга эришиш  халқ ишончига боғлиқ

Партия илгари сураётган янги ташаббус ва таклифларини аҳоли орасида кенг таништириш, фуқароларнинг овозини қадр­лаш ва уларнинг сайловда фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор бериб, оммавий тарғибот тадбирларини ташкил этмоқда. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур хиёбонида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, экофаоллар ҳамда минг нафарга яқин аҳоли иштирок этди.

Тадбирда партиянинг сўнгги йиллардаги самарали фаолияти ва бугунги кунда илгари сураётган ғоялари ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Глобал дунёда кузатилаётгани каби мамлакатимизда ҳам экология билан боғлиқ муаммолар кучайиб бормоқда. Бу борадаги ҳолатни мақбул изга солиш учун, бир томондан, иқтисодий аҳволни изчил яхшилаш талаб этилса, иккинчи томондан, халқимиз орасида қадимдан маълум бўлган экологик маданиятни тиклаш, илмий асос­ланган ечимларни топиш талаб этилади.

Биз мамлакатимиздаги ҳар бир ҳудуд шароитини инобатга олиб, тажрибали олимларнинг хулосаларига таянган ҳолда айнан мана шундай муаммоларга муносиб ечим бўла оладиган аниқ таклифларни илгари суряпмиз.

Дастуримизда белгиланган ҳар бир вазифа барчамизнинг соғлом атроф-муҳитга эга бўлишимиз, мусаффо ҳаводан нафас олишимиз, тоза ичимлик сув, хавфсиз ва экологик тоза озиқ-овқат истеъмол қилишимиз, келажак авлодларимиз учун муносиб Ватан қолдиришимизга хизмат қилади.

Халқимиз ҳаётини янада фаровон қилишга қаратилган ушбу улуғ мақсадларни амалга ошириш фақат бизнинг қўлимиздан келади! Шу боис халқимизни бўлажак сайловларда партиямизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз, – деди Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Носир Ҳалимов.

Оммавий тарғибот тадбирида партия вакиллари ва депутатликка кўрсатилган номзодлар томонидан айтилган таклифларни тадбир иштирокичлари олқишлар билан қарши олишди.

Умуман, ўтказилаётган бу каби оммавий тадбирлар партиянинг сайловолди фаолиятининг муҳим қисми, шу билан бир қаторда халқ билан яқинлашишнинг ва биргаликда янги ўзгаришларни амалга оширишнинг мустаҳкам пойдевори саналади. Бундай оммавий мулоқотлар фуқаролар билан бевосита алоқа ўрнатиш, партиянинг асосий ғоялари ва мақсадларини тушунтириш, шунингдек, сайловчиларнинг муаммолари ва таклифларини тинглаш имконини беради. Тадбирларда иштирок этиш, жамоатчиликни партиянинг сиёсий позицияси билан таништириш, уларнинг сиёсий ҳаётидаги иштироки ва овозлари муҳим аҳамиятга эга.

Оммавий тадбир давомида партиянинг кўплаб соҳа ва йўналишларга оид амалий таклифлари ҳақидаги ғоя ва шиорлар йиғилганлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Шунингдек, кўплаб ёшлар партия сафига қўшилиш истагини билдиришди.

 

Шаҳруза САТТОРОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар