Экоолам      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Сайловларда иштирок этиш катта сиёсий тажриба мактаби бўлди

2024 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида Ўзбекистон Экологик партиясининг иштироки юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Экологик партияси:  Сайловларда иштирок этиш  катта сиёсий тажриба мактаби бўлди

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев партиянинг сайловдаги иштироки юзасидан оммавий ахборот воситаларига маълумот берди.

– 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларда халқимиз мамлакатимиз келажаги учун овоз бериш орқали ўзининг танловини амалга оширди. Биз ўтган даврда тўплаган тажрибамиз асосида мамлакатимиз парламенти қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловларига тайёргарлик кўрдик, – деди партия етакчиси А.Ҳамзаев. – Биз сайловларда иштирок этиш орқали партиямизнинг сайловолди дастурини, партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга эришдик. Сайловлар ютуқ ва камчиликларимизни кўриш имкониятини ҳам берди. Умуман олганда, сайловларда иштирок этиш партиямиз учун катта сиёсий тажриба мактаби бўлди.

Брифингда қайд этилганидек, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан сайлов жараёнларида партия Марказий Кенгаши ва ҳудудларда 15 та ва ҳар бир туман ва шаҳар партия ташкилотларида сайлов штаб­лари фаолият юритди. Тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш мақсадида 250 га яқин тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, 15 000 нафардан ортиқ кўнгиллилар тарғибот ишларига жалб қилинди.

Марказий сайлов комиссияси эълон қилган сайлов натижаларига кўра, Ўзбекис­тон Экологик партиясидан бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг 6 нафари сайланди. Партия жами сайловчиларнинг 13,12 фоиз овозини олиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида партия рўйхати бўйича 10 та депутатлик ўрнига эга бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Экологик партияси жорий йилги сайловлардан кейин парламентда жами 16 та ўрин олди.

Сайловлар жараёнида йилдан-йилга халқимизнинг сиёсий фаоллиги ортиб, фуқаролик позицияси кучайиб бораётгани яна бир бор ўз ифодасини топди.

Ўзбекистон Экологик партияси эълон қилинган сайлов натижаларини халқимиз хоҳиш-­иродаси ҳамда танлови сифатида ҳурмат қилади.

Брифингда кейинги 5 йилликда партия сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда депутатлик корпуси ҳамда партия фаоллари астойдил ҳаракат қилиши қайд этилди.

ЎЭП МК Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔21

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔23

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔88

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар